Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"
27 авг 20:52
Янгиликлар
Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"
"Терма жамоа билан йиғинни бошлаб олдик. Ўзимизда ўтадиган CАФАга ҳозирлик кўряпмиз. Асосий масала – Жаҳон чемпионатига тайёргарлик. Ўйлайманки, мана шундай мусобақалар ва кейинги ўйинлар бизга асқатади. Ҳар бир рақиб ўз ватани шаънини ҳимоя қилади. Биз ҳам шу мақсадда ҳаракат қиламиз. Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак.
Рақиблар яхши савиядаги жамоалар деб биламан. Асосийси, ўзимиз яхши тайёргарлик кўришимиз лозим. Шунда ЖЧга тайёр ҳолда етиб борамиз.
Жароҳатим анчага чўзилди ва кўп вақт даволандим. Ўйлайманки, секин-аста жамоавий машқларга киришаман. Ҳаммаси ортда қолди. Бундан буёғига яхши бўлади деган умиддаман", – деди терма етакчиларидан бири.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон CAFA мусобақасидаги юришини 30 август куни Ўмон билан ўйин билан бошлайди. Учрашув "Олимпия" стадионида 19:30 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар