Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  
		
		27 авг 18:00
        Янгиликлар	
	 
				 
				Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади
Овоз бериш натижаларига кўра, Виталий Левченко август ойида Суперлиганинг энг яхши мураббийи бўлди. Унинг қўл остида "Нефтчи" 5 ўйинда 4 ғалабага эришди, натижада Фарғона клуби Суперлига пешқадами ва Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Насаф"га бир очко яқинлашди. Левченко 50 фоиз овоз тўплаган бўлса, "Қизилқум" устози Акмал Рустамов 25 фоиз билан иккинчи ўринни банд этди.
Рустам Турдимуродов Суперлиганинг август ойидаги энг яхши футболчисига айланди. У ёзги трансфер ойнасида "Андижон"дан "Сурхон"га ўтди. Ҳужумчи янги жамоаси сафида 5 ўйинда 4 та гол уришга муваффақ бўлди. Турдимуродовга резидентларнинг 56 фоизи овоз берди, иккинчи поғонани "Қизилқум" дарвозабони Санжар Қувватов (25 фоиз) эгаллади – у тўрт марта "нол"га ўйнади ва 5 ўйинда атиги 1 та гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар
( УФА ) каттаконлари саал каллани ишлатинглар илтимос. ( Раньери, Клопп, ухшаган [[ келинг ёши утган
Хиддинк ё Адвокат ухшаган ]] булса майлийди
Маурино ,Сульшер хам ишсиз колди кискаси жах.чемпионатига дуне курган ,таниган машхур мураббий керак
Маурино ,Сульшер хам ишсиз колди кискаси жах.чемпионатига дуне курган ,таниган машхур мураббий керак