UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Ироқ юлдузлар лигаси. “Эрбил” ўз уйида мағлубиятга учради  0 19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  6 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 19:01"Манчестер Сити" — "Салфорд Сити". Таркиблар маълум  24 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  3 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  41 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  3 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  9 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  7 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  9

Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик" Янгиликлар

Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалдан ўрин олган "Динамо" – "Шўртан" (3:0) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Баҳсни яхши бошладик, иккита қулай вазият яратдик. Лекин гол ура олмадик. "Динамо" эса икки бор стандарт вазиятдан унумли фойдаланди. Рақиб иккита гол уриб олганидан сўнг бизда ўйин фақат орқага кетди. Иккинчи бўлим тўлиқ "Динамо" устунлигида кечди. Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик.

- Жамоангиз Суперлигада рақибларга кураш таклиф этиб келяпти. Лекин бугунги ўйинда умуман ўзини кўрсата олмади. Бу Суперлига бошқа, Кубок бошқа мусобақа бўлгани билан боғлиқми?

- Биз Кубок ўйинига яхши ҳозирлик кўргандик, лекин бугун нимадир ўхшамади. Ўтказилган иккита гол руҳан синдириб қўйди. Бундан ташқари бирга бир вазиятларнинг барчасида енгилдик. "Динамо" бу учрашувга яхши ҳозирлик кўрибди.

- Футболчиларда ғалаба учун иштиёқ йўқдек.

- Қўлдан келганча ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик. Агар ютганимизда ярим финалга чиққан энг кучли 4 жамоадан бири бўлардик. Буни ҳаммамиз яхши тушуниб тургандик. Афсуски, ўйин биз ўйлагандек кечмади. "Динамо" ҳар жиҳатдан кучлилик қилди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика