UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Дунёнинг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа тузилди  0 13:18"Ливерпуль" Дарвин Нуньесга нарх белгилади  1 12:51Ғалабани излаб: Бакаев жамоаси учун навбатдаги синов Самарқандда   2 12:35Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мундиалга тайёргарлик ва саралашдаги рақиблар ҳақида (2-қисм)  10 12:10ЖЧга бир неча кун қолди! Мусобақа ҳақида энг муҳими: иштирокчилар, тақвим ва пуллар  5 11:35​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум  9 10:57“Ал Насср“ Пиолининг ўрнига бошқа бир италиялик мураббий билан шартнома имзоламоқчи  0 10:30“Манчестер Юнайтед“ “Ювентус“ футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:03“Галатасарой“ Санедан сўнг яна бир ТОП футболчи билан шартнома имзоламоқчи  1 09:38“Зенит“ Бразилия терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолашга яқин  0 09:10Ҳакамларимиз янги бренд либосларида майдонга тушади  5 08:43“Наполи“га “Ливерпуль“ ҳужумчиси керак  1 08:18Суперлига. ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  1 07:47Хоразмдаги стадиондаги асосий муаммолардан бири бартараф этилди  4 07:20Расман: Томас Франк — “Тоттенхэм“ бош мураббийи  0

Бугун Бундеслига ғолиби аниқ бўлади Янгиликлар

Бугун Бундеслига ғолиби аниқ бўлади

Бугун тунда Германия чемпионати 2022/2023 мавсуми якунига етади.

Қуйида сўнгги тур олдидан Бундеслигадаги интригалар хусусида сўз юритамиз.


Чемпионлик масаласи.

Сўнгги тур олдидан турнир жадвалида “Боруссия Дортмунд” 70 очко тўплаб биринчи, 68 очко тўплаган «Бавария» эса иккинчи ўринда бормоқда. Жорий мавсум чемпионлиги айнан шу икки жамоадан бирига насиб этади.

Якунловчи турда «Боруссия» Сигнал Идуна Паркда «Майнс»ни меҳмон қилади. Тўплар нисбати Мюнҳен грандида яхшироқ бўлганлиги боис «асаларилар»ни фақат ғалаба чемпионга айлантиради. Амалдаги чемпион эса Дортмундга «мотивациясиз» келаётган «Майнс»га омад тилайди. «Майнс» айни пайтда жадвалнинг қоқ ўртасидан жой олганлиги учун, ғалаба уларга ҳеч нима бермайди. Катта эҳтимол, бугун тунда Дортмунд гранди тарихларидаги 9 чи чемпионликни тантана қилади. «Бавария» 34 чи турда жадвалда «Майнс»дан бир поғона пастда жойлашган «Кёлн» билан сафарда беллашади. «Кёлн» ҳам «Майнс» билан бир хил ҳолатда, ғалаба ёки мағлубият деярли фарқи йўқ.


Еврокубок йўлланмалари учун кураш.

Биласиз, Бундеслигадан 4 та жамоа ЙЧЛда, 1 жамоа Европа Лигасида ва яна бир жамоа Европа Конференциялар Лигасида иштирок этади. Ҳозирча ЕЧЛда йўл олган 3 жамоа маълум. Булар “Боруссия Д”, «Бавария» ва «Лейпсиг». 4 чи чипта учун икки даъвогар “Унион Берлин” ва «Фрайбург» кураш олиб бормоқда. «Унион» сўнгги турда 12 чи ўринда бораётган «Вердер» билан, «Фрайбург» эса 8 чи поғонада жойлашган «Айнтрахт» билан беллашади. «Айнтрахт»да ҳам «Вердер»даги каби ўйиннинг аҳамияти кам. Жамоларга ғалаба ҳам мағлубият ҳам ҳеч нима бермайди.

Турнинг интригага бой ўйинларидан бири Боҳум шаҳрида бўлиб ўтади. Унда дивизионда қолиш учун курашаётган «Боҳум» ЕКЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун яқин турган «Баер» билан «жанг»қилади. “Фолксваген арена”да «Бундеслига»дан бадарға бўлиши аниқ бўлган «Герта»ни қабул қиладиган «Волфсбург» айни пайтда жадвалда 7 чи ўринда бормоқда ва «Байер» билан орадаги фарқ 1 очкони ташкил қилади.

 

Лигада қолиш учун курашаётганлар.

Олдинроқ айтганимиздек «Герта»нинг лигани тарк этиши аниқ. Кураш 13 чи поғонада жойлашган «Хоффенхайм»дан то 17 чи ўринда бораётган «Шалке»гача бўлган жамоалар ўртасида кечади.

Сўнгги турда

«Штутгарт» – «Хоффенхайм»

Боруссия М” – «Аугсбург»

«Боҳум» – «Байер»

«Лейпсиг» – «Шалке»

жуфтликларига гувоҳ бўламиз.

Катта эҳтимол лигани «Герта» билан бирга «Шалке» тарк этади, «Боҳум» эса ўтиш ўйинида иштирок этса керак.


 

Пўлат Қаландар ҳикоя қилади.

 

 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика