UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  3 08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 08:26АПЛда навбатдаги истеъфо рўй берди  0 07:57Суперлига. Тошкент дербиси билан тур якунланади  7 07:45Ла Лига. "Бетис" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Антони иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди  3 07:30Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" навбатдаги турини ўтказади  5 02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  6 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  5 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  30 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  18 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  7 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5

​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум Янгиликлар

​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум

2025 йилги "Олтин тўп" учун номзодлар 7 август куни эълон қилинади, деб хабар берди "France Football".

Тақдирлаш маросимининг ўзи 22 сентябрь куни Парижда бўлиб ўтади.

Париж жамоасининг Чемпионлар Лигаси финалидаги ғалабаси ва Испаниянинг Миллатлар Лигаси финалида Португалияга мағлуб бўлганидан сўнг Усмон Дембеле "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун фаворитига айланди. Франциялик футболчи ўтган мавсум ПСЖ сафида 49 ўйин ўтказиб, 33 та гол урган ва 15 та голга ассистентлик қилган. Дембеле парижликлар билан Чемпионлар Лигаси, чемпионат ва Франция Кубогида зафар қучди.

Ламин Ямаль ўтган мавсум "Барселона" сафида барча турнирларда 55 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди. У ўз жамоаси билан учта титулни қўлга киритди – чемпионат, Кубок ва Испания Суперкубоги.

Яна бир даъвогар "Барселона" вингери Рафинья. Бразилиялик футболчи якунланган мавсум 57 ўйинда иштирок этиб, 34 та гол урди ва 25 та голли пас узатди. Шунингдек, у жамоа билан учта ютуққа эришди Є чемпионат, Кубок ва Испания Суперкубоги.

Йилнинг асосий индивидуал мукофотига асосий даъвогарларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича кўринишда:

1. Усмон Дембеле (ПСЖ).

2. Ламин Ямаль ("Барселона").

3. Витинья (ПСЖ).

4. Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль").

5. Рафинья ("Барселона").

6. Килиан Мбаппе ("Реал").

7. Жанлуижи Доннаррумма (ПСЖ).

8. Хвича Кварацхелия (ПСЖ).

9. Дезире Дуэ (ПСЖ).

10. Ашраф Ҳакими (ПСЖ).

Ўтган йили ушбу совринни Испания терма жамоаси ва Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Родри қўлга киритганди. Кучли учликка, шунингдек, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем (иккиси ҳам "Реал") кирган эди.

"Олтин тўп" – ҳар йили Франциянинг "France Football" журнали томонидан йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофот.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика