“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи
12 июн 11:02
Янгиликлар
“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи
“Бавария“ Лерой Саненинг ўрнига Испаниядан футболчи олиб келмоқчи.
Немислар “Атлетик“ вингери Нико Уильямс билан шартнома имзолашни мақсад қилган. 22 ёшли футболчига “Бавария“ йилига 15-20 миллион евро тўлашга тайёр. Трансфер ҳуқуқи учун эса “Атлетик“ка 60 миллион евро беришни режа қилишган. Футболчининг ўзи фаолиятини “Бавария“да давом эттиришга қарши эмаслигини маълум қилган.
Нико Уильямс ўтган мавсум 45 та учрашувда 11 та гол урди ва 7 та голга ассистлик қилди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар