

Европа ассоциациялари ФИФАнинг жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини ташқи инвесторларга сотиш режаларидан норози. Sky News хабарига кўра, федерациялар шу ҳафта фавқулодда йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда. Улар Халқаро футбол федерацияси президенти Жанни Инфантино ўз режасини амалга оширишда давом этса, ЖЧни бойкот қилиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Аввалроқ Англия футбол ассоциацияси ФИФАнинг бу режасидан умуман хабари йўқлиги хабар қилинганди.



