Ҳакамларимиз янги бренд либосларида майдонга тушади

Khoja
13 июн 2025, 09:10
Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳакамлар учун Италиянинг машҳур “Macron” бренди остидаги янги экипировкалар тақдимоти ўтказилди.

Мутахассислар мазкур бренднинг сифати ва қулайликларини юқори баҳолаб келишмоқда. Эндиликда мамлакатимизнинг барча реферилар жамоаси Суперлига, Пролига, Биринчи лига, Аёллар Олий лигаси учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги ва минтақавий турнирларда айнан ушбу янги либосларда майдонга чиқишади. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

ФИФА президенти Жанни Инфантино футбол ҳакамларини майдондаги биринчи жамоа, деб таъкидлаши бежиз эмас, чунки футболнинг сифатли ривожланиши ва ўсишида профессионал ҳакамлар муҳим ўрин тутади. Ҳакамлик тизимини замонавий усуллар билан ривожлантириш биз учун ҳам устувор йўналиш ҳисобланади. Бугун тақдим этилаётган экипировкалар — бу йўлдаги муҳим қадамларимиздан биридир, деди ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов



Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: Uzbekistan FA