ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" "Сабаҳ"ни тор-мор этди, Раҳмоналиев 71 дақиқа ўйнади

11 сен 2026, 01:50
Европа Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

"Манчестер Юнайтед" — "Сабаҳ" 4:0

Голлар: 27 - Матеус Кунья, 42 - Бруну Фернандеш, 45 - Беньямин Шешко, 68 - Лисандро Мартинес

“Манчестер Юнайтед”: 1. Сенне Ламменс, 15. Лени Йоро, 6. Лисандро Мартинес, 3. Нуссайр Мазрауи, 37. Кобби Майну (17. Андрей Сантос, 64’), 18. Юри Тилеманс (7. Мэйсон Маунт, 46’), 19. Брайан Мбемо (31. Ши Лэйси, 72’), 8. Бруну Фернандеш, 13. Патрик Доргу (41. Харри Амасс, 72’), 10. Матеус Кунья, 30. Беньямин Шешко (11. Жошуа Зиркзее, 64’).

Захира: 12. Карл Дарлоу, 45. Дермот Ми, 2. Диогу Дало, 5. Харри Магуайр, 26. Эйден Хевен, 9. Маркус Рэшфорд, 39. Тайлер Флетчер.

“Сабаҳ”: 92. Стас Покатилов, 80. Аким Зедадка (33. Жуниор Алмейда, 75’), 5. Рахман Дашдамиров, 27. Тимотеуш Пухач, 4. Эйден Маккарти, 7. Умарали Раҳмоналиев (6. Абдулла Хайбулаев, 71’), 13. Иван Лепиница, 8. Кристиан Нвачукву (99. Орфе Мбина, 46’), 21. Велько Шимич (37. Ду Кейрос, 76’), 20. Жой-Лэнс Миккельс, 11. Кахим Пэррис (10. Алексей Исаев, 63’).

Захира: 1. Амин Рамазанов, 94. Реван Мирземмедов, 17. Теллур Мютеллимов, 16. Рауф Рюстемли, 88. Родригу Фернандеш, 89. Жафар Мухтаров.

Огоҳлантиришлар: 62 - Патрик Доргу, 67 - Иван Лепиница

90+3. Ўйин якунланди.

90+1. Миккелснинг узатмасидан сўнг Мбина бош билан тўпни дарвозага йўллади, аммо бирозгина ноаниқ кетди…

90. “Олд Траффорд”га келган мухлислар натижа аниқ бўлгач стадионни тарк этишмоқда, трибуналар анча бўшаб қолишди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Хайбуллаевнинг дарвоза томон йўллаган зарбасидан сўнг тўпни МЮ ҳимоячилари қайтаришди.

86. Миккелсдан хавфли зарба бўлди, аммо ноаниқ кетди…

82. Охирги дақиқалар ўтмоқда, МЮнинг захирадан тушган футболчилари ҳаракат қилмоқда асосан.

72. Буёғига энди МЮ мухлислари мазза қилиб футбол кўришлари, эртага ишга кеч қолишини ўйлайдиганлар ухлашлари мумкин :)

71. Айни шу чоғда Умарали Раҳмоналиев захирага олинди.

71. Учрашувда ҳар қанча йирик ҳисоб қайд этилмасин, темп тушмаяпти.

69. Ўйин тақдири ҳал!

gettyimages-2294571511-2048x2048.jpg

68. ГОЛ! Лисандро ҳисобни йириклаштирди! Бруну жарима зарбасидан тўпни ҳаволатиб Зиркзеега узатди, унинг товон билан берган зарбасини ҳимоячи қайтарди, сўнг тўп Мартинесга келди ва у гол урди! “Сабаҳ” ҳимояси-ю, дарвозабони ожиз қолди!

66. Зиркзеенинг чамаси 25 метрлардан ерлатиб берган зарбасидан сўнг тўпни Стас ушлаб олди.

63. Пухачнинг жарима зарбасидан тепган тўпи бирозгина ноаниқ бўлди…

61. Энди Фернандешдан хавфли зарба, Стас ўз ўрнида!

61. Куньянинг ерлатиб берган хавфли зарбасини Покатилов қайтарди!

58. Мазрауининг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

54. Умарали Раҳмоналиевнинг узоқдан йўллаган зарбасини МЮ ҳимоячиси “блок” қўйди.

49. Озарбайжон жамоаси яхши бошлади бўлимни, аммо хавфли ҳужум ярата олишмаяпти.

46. Бўлим аввалида ҳар икки жамоада биттадан ўзгариш амалга оширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+1. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

gettyimages-2294565228-2048x2048.jpg

45. ГОЛ! Шешко ҳисобни йириклаштирди! Мбемонинг узатмасидан кейин Беньямин бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозабонни алдаб, гол урди!

44. Яна МЮ олдинга ўтмоқда, жамоа тинмаяпти.

43. “Сабаҳ” учун маъқул бўлмаган ҳисоб кузатилмоқда, жамоа ҳужумларга борармикин?!

gettyimages-2294019729-2048x2048.jpg

42. ГОЛ! Бруну ҳисобни оширди! Тилеманснинг заргарона узатмасидан сўнг Фернандеш тўпни дарвозага киритди.

40. Фернандешнинг узоқдан тепган тўпи аниқ бўлмади.

36. “Сабаҳ”дан хавфли вазият! Миккельс бош билан зарба берди, аммо бироз ноаниқ кетди…

33. Шешко жуда қулай вазиятдан гол ура олмади…

29. Лепиницанинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп рақибларга тегиб, Ламменснинг қўлига бориб тушди.

28. МЮ ниҳоят мақсадига эришди, буёғига энди “Сабаҳ” фаоллашиши керак.

gettyimages-2294563084-2048x2048.jpg

27. ГОЛ! Кунья ҳисобни очди! Доргунинг чапдан узатган тўпини Матеус дарвозага киритди!

25. Мбемонинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин тўпни Покатилов қайтарди.

23. Брунунинг Шешкога узатмасидан сўнг рақиб ҳимоячилари тўпни майдон четига тепиб юборишди.

22. Озарбайжон клуби яхши тайёрланибди бу баҳсга. Хотиржам ўйин ўтказишмоқда.

19. Фенандешнинг зарбасидан сўнг тўп Лапиницага тегиб, майдон четига чиқиб кетди.

15. Озарбайжон жамоаси ҳимоячилари яхши ҳаракат қилмоқда, ҳозирча МЮ ҳужумчилари айтарли зарба бенра олишмади.

10. Мазрауининг ўткир бурчакдан берган зарбаси аниқ бўлмади.

8. Куньядан илк зарба кўрдик, бу сафар Стас тўпни қайтарди!

6. “Сабаҳ” олдинга ўтганди, Пэррисннинг узатмасидан сўнг тўп Доргунинг қўлига тегди, аммо бош ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини билдирди.

4. Тўп назоратини “Сабаҳ” ўзига олмоқчи, бироқ сал қолса дарвозабон тўпни йўқотиб, МЮга бериб қўйиши мумкин эди.

1. Ўйин бошланди!

Анъанага мувофиқ, ўйиндан аввал Непалда юз берган вожеа муносабати билан бир дақиқалик сукут сақланмоқда.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЕЧЛ 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" — "Сабаҳ" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›