UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  7 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  8 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  2 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  16 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  49

Микаэль Секейра: "Локомотив"нинг мақсади чемпионликка курашиш. Иш жараёнимиз давом этмоқда" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Локомотив"нинг мақсади чемпионликка курашиш. Иш жараёнимиз давом этмоқда"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра қатнашди.

— Ўйин жуда ҳам чиройли бўлди. Футболчиларнинг барчаси ғалаба учун ҳаракат қилишди. Барчанинг реакцияси 2-бўлимда яхши бўлди. 1-бўлимдан кейин ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Бир неча вазиятлар яратдик. Биз тактик жиҳатдан барчасини тўғри қилдик. Ҳисоб 2:1 ҳам, 3:1 ҳам бўлиши мумкин эди, лекин ундай бўлмади натижа. Темурхўжа бош билан зарба берганида ва бошқа бир неча вазиятлар бўлди бизда. Фақатгина омад етишмаяпти бизга. Йигитларни табриклайман! Улар ўзларининг ҳарактерларини кўрсата олишди. Қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Ҳа, ғалаба қозона олмадик. Барчасига мен жавобгарман. Менда ҳамон ўзбек футболига мослашиш жараёни бўлмоқда. Йигитлар ҳаракат қилишмоқда, мен ишонаман, ҳали натижа бўлади. "Қизилқум"га ҳам ўйин учун раҳмат! Яхши ҳаракат қилишди. Ҳакамлар ҳам ўз ишларини яхши қилишди", - дейди Секейра. 



— Бундан аввалги ўйинларга қараганда баъзи футболчилар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Масалан, Ғулом Ҳайдар Ғуломов. Бу мураббийнинг кўрсатмаси эдими?

— Бизда футболчилар ўз вазифасини тўлиқ бажаришди. Икки ҳимоячи ва бир таянч ярим ҳимоячи қолиб, қолганлар олдинга ўтиш керак эди. Ғулом Ҳайдарга келадиган бўлсак, айтганимдек, унинг вазифаси шундай эди.

— Жамоанинг ҳимояси ҳақида нима дея оласиз? Бу борада муаммо бордек кўринади...

— Ҳа, фикрингизга қўшиламан. Бизнинг ҳимоя чизиғимизда муаммо бор. Бунинг устида ишлашда давом этамиз. Бизда ҳозир ҳужум чизиғи яхши. Энди кўпроқ эътиборни ҳимояга қаратамиз.




— Барданканинг майдонга тушмаслигига нима сабаб бўлди? Бу жазомиди?

— Бу ерда ҳеч қандай жазо ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Мен футболчиларни ҳар томонлама кузатиб уларни майдонга туширдим. Ким қандай ҳолат эканлигига қараб бугунги ўйин учун ҳимоячиларни танладим.

— Жамоанинг бу йилги мақсади қандай?

— Мен жамоага бошида келганимда айтганимдек, чемпионликка курашиш. Иш жараёнимиз давом этмоқда. Бу мақсад йўлида ҳаракат қилаверамиз. Насиб қилса, бундан кейин натижа ҳам бўлади.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика