RU

Последние новости

21:08Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйиннинг асосий таркиблари маълум  0 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  14 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  115 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  2 20:00АПЛ. Якуний 10та ўйин бўлиб ўтмоқда, бугун чемпион номи аниқ бўлади (онлайн ҳисоб)  26 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  4 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  8 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9

ЖЧ-2006 финали ҳаками: «Зиданга қизил кўрсатганимда у мен учун оддий ўйинчи эди» Новости

ЖЧ-2006 финали ҳаками: «Зиданга қизил кўрсатганимда у мен учун оддий ўйинчи эди»

ЖЧ-2006 финал учрашуви ҳисобланган Франция – Италия ўйинида ишлаган аргентиналик ҳакам Орасио Элисондо французлар сардори Зинедин Зиданни четлатиш ҳақидаги қарорни қандай қабул қилгани ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.
«Албатта, матбуотдаги чиқишлар туфайли ўша қарорим қанчалик муҳим қарорни қабул қилганимни кейинчалик тушундим. Аммо Зиданга қизил кўрсатган вақтда буни сезмагандим. У мен учун жамоанинг оддий ўйинчиси эди.

Матерацци йиқилганида тўп бошқа томонда эди, мен табиийки ўша томонга қараб югураётгандим. Тўп Матерацци ётган ярим майдон томон ўтганида буни кўрдим.

Матерацци турмасди. Унинг туришини кутмоқчи бўлдим. Аммо туравермагач ўйинни тўхтатдим. Ўзимнинг биринчи ёрдамчимдан (Дарио Гарсию) сўрадим: «Дарио, ниманидир кўрдингми? Нимага у майдонда ётибди?». У менга ҳеч нимани кўрмаганини маълум қилди. Кейин иккинчи қанот ҳакамига (Родольфо Отеро) мурожаат қилдим, аммо у ҳам ҳеч нима кўрмаганини айтди.

Захира ҳаками Луис Медина Кантальехо наушник орқали барчасини айтиб берди: «Орасио, мен кўрдим. Зидан Матераццини кўкрагига боши билан кучли зарба берди».

Кантальеходан нима учун Зидан унга зарба берганини, Матерацци бунгача қандайдир ҳаракат қилдими деб сўрадим. У фақат Зиданнинг зарбасини кўрганини маълум қилди.

«Қандай қарор қабул қилиш керак?» деб ўйладим. Зидан ёнимда тинчгина турарди. Мен бу вазиятни кўрмаганимни барча биларди, шу боис дарҳол унга қизил карточка кўрсата олмасдим.

Қанот ҳаками ёнига бориб: «Дарио, эътиборлироқ бўл» дедим. Ўзимга эса: «10 дақиқа қолди янада эътиборли бўл» дедим.

Сўнгра Зиданни ёнига келиб унга қизил карточка кўрсатдим. Ўшанда ҳакамларга наушниклар энди пайдо бўлганди. Агар бош ҳакам қанотдаги ёрдамчисини ёнига борса ниманидир сўрашини барча билади.

Дарио ҳеч нимани кўрмаганини билардим. Ўша вақтда уни ёнига боришим қарор чиқаришдаги муҳим омиллардан бири эди», – дейди Элисондо.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика