RU

Последние новости

14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  3 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  8 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  8 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  25 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  7

Завиша Милосавлевич Андижонда бўлиб, болалар футболи билан яқиндан танишди Новости

Завиша Милосавлевич Андижонда бўлиб, болалар футболи билан яқиндан танишди

Шу йилнинг 18 декабрь куни болалар футболи бўйича сербиялик мутахассис Завиша Милосавлевич пойтахтимизга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

У ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўзининг дастурини тақдим этди.

Завиша Милосавлевичнинг дастури ЎФФ раҳбариятига маъқул келса, у 3-ҳудуд ҳисобланган водийда (Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида) иш олиб боради.

Завиша Милосавлевич ҳудудлардаги болалар футболи мураббийлари билан учрашиш, у ердаги ҳолатни ўрганиш мақсадида, Андижон шаҳрига жўнаб кетганди.

Сербиялик мутахассис Андижонда болаларнинг футбол билан шуғулланиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Футбол мактаблари тарбияланувчилари билан учрашиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.Шунингдек, болалар футболи бўйича иш олиб бораётган мураббийларга ўз дастурини тақдим этди.

Шунингдек, бугун болалар футболи бўйича испаниялик мутахассис, "Реал Мадрид" академиясида фаолият юритган Кико Зунига пойтахтимизга ташриф буюради. У кун давомида ЎФФ раҳбарияти билан учрашиб, юртимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўз дастурини тақдим этиши режалаштирилган.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика