RU

Последние новости

16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  0 16:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  4 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   8 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  4 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  32 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28

Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади? Новости

Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?

Вадим Абрамов бошқарувидаги "Динамо" энди оддий иштирокчи эмас, у жонли футбол руҳидаги, рақобатдан қўрқмас ва ҳар бир ўйини интригага тўла бўлган жамоа ҳисобланади.

Эртага эса самарқандликларни ҳал қилувчи босқичга олиб бориши мумкин бўлган навбатдаги имтиҳон кутиб турибди: "Андижон"га қарши қолдирилган баҳс.

Гарчи ФИФА кунлари фонида бу учрашув кенг жамоатчилик эътиборида жуда ҳам кўзга ташланмаётгандек туюлса-да, аслида бу баҳс Суперлига жадвалига катта таъсир қилиши мумкин ва бу ҳал этиш жараёнида кимдир совриндорлик пойғаси ортда қолади, кимдир эса элитадаги масаласига аниқлик киритади.

“Динамо” учун ортга йўл йўқ — фақат ғалаба

Абрамовнинг Самарқандга келганига 3 йил бўлди. Бироқ мана шу вақтда у жамоани лифт мақомидан халос этиб, юқори ўринлар учун курашадиган жамоага айлантирди. Жамоа ўйини ўзгарди — ҳужумкор, тўп билан устунликка эга бўлиш, рақиб жарима майдончасида ўйнаш бошқача даражага чиқди. Самарқанд стадионидаги руҳ, мухлисларнинг кайфияти, жамоага ишонч — бари қайта жонланди. Бугун “Динамо” нафақат футбол ўйнайди, балки мухлисни ўзига ром этадиган томошабоп ўйин кўрсатади. Энди эса натижа, меҳнатлар самарасини кўриш вақти келди.

Агар “Динамо” “Андижон”ни мағлуб этса, очколар сони 56тага етади ва 3-ўриндаги “Пахтакор”ни қувиб ўтади. Ўзаро ўйинларда самарқандликлар устунлиги бўлгани учун улар расман кучли учликка кириб олади. Бу эса мавсумни мутлақо янги ракурсда давом эттиришни англатади. Қолган икки тур ҳам осон ўтмайди:

“Қўқон-1912” — кўп ҳолларда фаворитга қарши ўйинларда “сюрприз” тақдим этишга қодир жамоа;

“Насаф”— мавсум тақдирини белгилаб бериши мумкин бўлган титаник тўқнашув.

“Андижон” охирги бор Самарқандда 2019 йил мағлубиятсиз қайтган. Биринчи даврада “Бобур Арена”даги учрашув эса 2:1 ҳисобида самарқандликлар фойдасига ҳал бўлган.

Агар самарқандликлар бу икки тўсиқни ҳам мағлуб этса, Суперлигада илк бор кумуш медаллар қўлга киритилади. Бу – Самарқанд футболи учун янги саҳифа, янги босқич, янги тарих. Бундан ташқари, “Насаф” ва “Пахтакор” ўртасидаги ўринлар тақдири ҳам “Динамо”нинг натижасига бевосита боғлиқ. Ҳар икки жамоа ҳам хато қилишга тўлиқ ҳаққи йўқ. Яъни, “Динамо”нинг эртагаги ғалабаси икки гранд клубдан бирини совринли ўринлардан чиқариб юбориши эҳтимоли бор.

“Андижон” учун ўйин — плей-оффга қолмаслик илинжи

Самарқандда катта тарих ёзилиши мумкин, аммо бу ўйин иккинчи жамоа учун ҳам ҳаёт-мамот аҳамиятига эга. Максим Шацких бошқараётган “Андижон” ҳали Суперлигада тўғридан-тўғри қолиш масаласини ҳал қилгани йўқ. Жамоа 29 очко билан 12-ўринда — плей-офф хавфи тагида.

“Қўқон-1912” (30) ва “Сурхон” (31) ҳам яқинда. Демак, ҳар бир очко тилла қийматида. Агар “Андижон” Самарқанддан 3 очко билан қайтса:

— жамоа 32 очко билан 10-поғонага кўтарилади;

— қолган турларда ўз тақдирини ўзи белгилаш имконига эга бўлади.

Аммо уларнинг тақвими осон эмас:

— ОЧЛ-2да “Аркадағ”га қарши ўйин;

— Чемпио­натда “Хоразм” ва “Бунёдкор”.

Шацкихнинг жамоаси халқаро майдонда тартибли ўйнаётгани кузатилмоқда, аммо ҳозирги босим остида улар чемпионатда қандай ҳаракат қилиши — мавсум тақдирини белгилайдиган омил.

Ўзаро ўйинлар статистикаси: Самарқандда меҳмонга осон эмас

Самарқандда бу икки жамоа ўртасида 22 марта учрашув бўлган. Натижалар эса бизга муҳим фактни айтиб туради:

“Динамо” — 14 ғалаба

“Андижон” — 2 ғалаба

6 марта — дуранг


Эътиборли жиҳати шуки, "Динамо" бу мавсум иккинчи даврада уйда мағлуб бўлгани йўқ. Жамоа сўнгги маротаба биринчи даврада "Нефтчи"га енгилган. Мавсумнинг кейинги қисмидаги 2 мағлубият Фарғонада "Нефтчи"дан, Навоийда "Қизилқум"дан қабул қилиб олинган.

Бироқ яна бир қизиқ жиҳат бор. Максим Шацких мураббий сифатида Суперлигада “Динамо”га ҳали ютқазмаган. У “Пахтакор”да бўлганида 1:1 ва 3:2 ҳисоблари қайд этилган. Бу факт ўйин темпини, интригасини янада ошириши шубҳасиз.

Эртагаги ўйинда фақат очколар эмас, балки учта катта масала ҳал қилинади:

1. “Динамо” тарихни ўзгартириш имкониятига эга бўлади.

2. “Андижон” элитада тўғридан-тўғри қолиш имкониятини қўлдан чиқариши ёхуд сақлаб қолиши мумкин.

3. “Насаф” ва “Пахтакор”дан бири совриндорлар сафидан четда қолиши мумкин. 

Бу — оддий ўйин эмас. Бу — "Динамо" учун энг қайноқ палла .Самарқандда футбол муҳити бир нарсани кутяпти. Абрамов жамоаси тарих ёзадими?

Энг қизиғи — бу саволга жавоб айнан эртанги 90 дақиқа давомида топамиз.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

+3   
14 ноя 15:48:01
Икром Ибрагимович
ДИНАМО ЧЕМПИОН!!! Агар нефти, насаф, пахтакор колган уйинларни ютказса.
+3   
14 ноя 15:14:03
Shovruq88
Dinamoga Fargʻonadan omad!
+3   
14 ноя 14:36:33
safo78
Ман Нефтчи мухлиси бўлсамда Динамо бу йилги ЭНГ чиройли ўйин кўрсатаётган жамоа,улар иккинчи ўринга тўлақонли хақлидир
+2   
14 ноя 15:57:13
Xaydarov A. Baxmal
Jizzaxdan Samarqand Dinamo jamoasiga omad tilaymiz.
Bu mavsum medallardan biriga ega chiqishiga, kelasi mavsum oltin medalni qo'lga kiritishiga tilakdoshman
+2   
14 ноя 15:49:00
Фарход
Динамо Самарканд-га иншооллох '"' Ин Шаа Аллох '"' КУМУШ медаллар насиб килсин. Омин
+2   
14 ноя 15:23:45
Реал75
Ответ на комментарий пользователя Shovruq88
Dinamoga Fargʻonadan omad!
Самарканддан Фаргонага чемпионлик муборак!
+1   
14 ноя 17:48:25
Маратик
Насиб эртага стадион тулади,ва динамо мухлислари кулловида анча кучли уйин курсатади,бу йил кайси уринни эгаллампсая хужумкор уйини БН хаммани кувонтирди
   
15 ноя 00:07:01
Amir
Динамони кучайтириб ОЧЛга чикариш керак. Туризм ривожи учун хам катта фойда бу'лпди, мухлислар ок,имиям Самаркандда потахтдан анча зур
   
14 ноя 19:22:02
Abdusalom Mirzayev
1-Нефтчи. 2-Пахтакор, 3- Самарқанд, 4- Насаф олишса керак, бу шахсий тахмин.
   
14 ноя 15:56:06
Rasul Xasanov
Хаммаси Динамони уз кулида 9 очко кумуш 7 очко камида бронза 6 очко Пахтакор Насаф уйинларига боглик Динамога омад колган уйинларда
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика