RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

“Хотира-79” кеча Уйчи туманида эмас, Наманган шаҳрида ўйнади. Нега? Новости

“Хотира-79” кеча Уйчи туманида эмас, Наманган шаҳрида ўйнади. Нега?

Маълумки, кеча ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳида 23-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Молиявий инқирозларни бошдан кечираётган “Хотира-79” бир амаллаб ПФЛ олдидаги қарзларини маълум миқдорда тўлашга эришди.

Шу боис Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Уйчи тумани жамоасига 23-турда иштирок этишига руҳсат берган. Олинган маълумотларга кўра, бир кун олдин ҳам футболчиларга “Ифтихор” билан ўйнаш ёки ўйнамаслик ҳақида аниқ гап айтилмаган. Шу боис “Хотира-79” ўйинчилари учрашуви куни тушликдан сўнг тўғри Наманганда йиғилган. Шунга қарамай Камол Жўнашев шогирдлари “Ифтихор”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учрата олди. Яхши биласиз, “Хотира-79” Наманган вилоятининг, Уйчи тумани жамоаси ҳисобланади. Бироқ кеча жамоа рақибини Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” стадионида қабул қилди.

“Хотира-79” жамоаси расмийлари билан бу борада суҳбатлашганимизда, Уйчи туманидаги “Пахтакор” стадионида бугун мустақиллик байрами ўтказилиши муносабати билан тайёргарлик ишлари олиб борилаётган экан. Шунинг учун “Хотира-79” – “Ифтихор” беллашуви Наманган шаҳрига кўчирилган.
Лекин ўйин олдидан бу борада ҳеч қаерда эълон берилмади. Табиийки Уйчи туманидаги мухлислар ҳам учрашувга оз муддат қолганида хабардор бўлган.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика