RU

Последние новости

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  6 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди Новости

Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди

"Реал"нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания чемпионати доирасидаги "Вильярреал"га қарши баҳсда тўпиғидан жароҳат олган.

Бу ҳақида жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо маълум қилди, дея мутахассис сўзларидан иқтибос келтиради ESPN.

Шанба оқшомида "Реал" ўз майдонида "Вильярреал"ни (3:1) мағлубиятга учратди. Учрашув якунланишига оз қолганида Мбаппе учинчи голга муаллифлик қилди ва орадан бир неча дақиқа ўтиб, захирага олинди.

"Килианда тўпиғи билан муаммо мавжуд", — деди Алонсо. — У Франция терма жамоаси йиғинига бормайди, дея олмайман. Ҳозир у оғриқ ҳис қилмоқда. У ушбу масалани терма жамоадагилар билан ҳам муҳокама қилиб олиши зарур".

"Marca" нашри таъкидлашича Мбаппе ўнг оёғи тўпиғидан жароҳат олган, шунга қарамай, у Франциянинг ЖЧ-2026 саралашидаги учрашувларига йўл олиши мумкин. Францияликлар ўз уйида Озарбайжонга қарши (10 октябрь) ва сафарда Исландияга қарши (13 октябрь) майдонга тушади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика