RU

Последние новости

01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  1 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  2 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   1 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  9 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  2 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  1

Умид Аҳмаджонов Тожикистон ФФ президенти Рустам Эмомали билан ҳамкорлик масаласида келишиб олди Новости

Умид Аҳмаджонов Тожикистон ФФ президенти Рустам Эмомали билан ҳамкорлик масаласида келишиб олди

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги илиқ алоқалар давом этади.

 Кеча — 10 апрель куни МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов Тожикистон МОҚ биринчи вице-президенти Абдуллозода Аҳтам Рустам таклифига биноан Душанбеда бўлиб, ҳар икки ташкилотнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги борасида келишувга эришганди.

Бугун эса Аҳмаджонов ЎФА биринчи вице-президенти сифатида Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустам Эмомали билан учрашди. Бундан кўзланган мақсад қўшни республика футболи қитъада ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши учун ўзаро ҳамкорлик қилишдан иборат эди. Маълумки, Тожикистон миллий терма жамоаси 2019 йил БАА мезбонлик қиладиган Осиё Кубогига йўлланмани қўлга кирита олмади. Шунга қарамай, маҳаллий футбол мухлислари яқин келажакдаги катта ғалабалардан умидвор.



Бу йўлда икки қўшни мамлакат футбол уюшмаларининг ўзаро ҳамкорлиги ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши мумкин. Келишувга кўра, Тожикистон футбол клублари ўзининг ўқув-йиғин машғулотларини олиб бориши учун Ўзбекистонда имкониятлар кенгайтириб берилади. Бир неча йиллардан буён кузатилмаётган клублар ва терма жамоалар миқёсидаги ўзаро ўртоқлик ўйинларини тиклаш устида иш олиб борилади. Бу борада МОҚ ҳамда ЎФА тожикистонлик спортчиларни кутиб олишга доим тайёр туради.

Қайд этиш керак, Умид Аҳмаджонов CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол Ассоциациялари) президенти ҳам ҳисобланади. Тожикистон ҳам унга аъзо эканидан келиб чиқилса, энди қўшни мамлакат футбол федерацияси ҳам мазкур ассоциациянинг фаол аъзосига айланади ҳамда ўзаро ўртоқлик ўйинлари масаласига эътибор қаратади. Ўзбекистон спорти эса фақатгина шу билан тўхтаб қолмайди ва қолган қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари устида ҳам иш олиб боради.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика