RU

Последние новости

10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  0 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  5 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  11 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  4 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  10 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  13 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3

Темурхўжа Абдухолиқов: “Ўтказилган ўйинлар энг яхши машғулот” Новости

Темурхўжа Абдухолиқов: “Ўтказилган ўйинлар энг яхши машғулот”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛнинг чорак финалида 23 августь куни БААда “Ал – Айн” меҳмони бўлишидан хабарингиз бор.
Ушбу учрашув олдидан “темирйўлчилар” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ал–Айн”га қарши узоқ тайёргарлик кўрганимиз йўқ. Ички чемпионатда ҳам охирги учрашувни “Сўғдийна”га қарши ўтказиб ғалаба қозондик. Кайфиятимиз аъло даражада. Бизни ОЧЛнинг чорак финалида “Ал–Айн”га қарши жуда ҳам муҳим баҳс кутиб турипти. Ушбу учрашувга тайёргарлик ёмон кечмади, энг кераклиги кучимизни жамлаб олсак бўлгани. Ички чемпионатдаги ўйинлардаги чарчоқларимизни чиқариб олсак “Ал–Айн”га қарши энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатамиз. Ҳар бир жамоа рақибига қанчалик имконият берса ўшанга қараб ўйнайди.

“Локомотив” ҳар доим ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилган. Биз сафарда дуранг учун эмас ғалаба учун майдонга чиқамиз. Тўғри сафардан дуранг натижа билан қайтиш ёмон натижа эмас, лекин ғалаба бўлса нур устига аъло нур бўлади. Ўтказилган ўйинлар энг яхши машғулот. ОЧЛ мусобақаси ўз йўлига, ички чемпионатда олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилган. Шунинг учун ҳам бўшашишга хаққимиз ҳам йўқ. Ички чемпионатимизда рақибларимиз бизга жуда ҳам қаттиқ қаршилик кўрсатишмоқда. ОЧЛда ҳам ўз ўйинимизни кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика