RU

Последние новости

20:07"Mirabror Usmanov Cup-2024". Финал. Ўзбекистон - Гватемала 1:0  3 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  331 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  24 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1

Суперлига: Тур статистикаси ва қизиқарли фактлар Новости

Суперлига: Тур статистикаси ва қизиқарли фактлар

Суперлиганинг 4-турида қайд этилган статистика ҳамда қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Суперлига, 4-тур статистикаси:

Ўйинлар сони: 6
Киритилган голлар: 15
Мезбон жамоалар урган голлар: 10
Меҳмон жамоалар урган голлар: 5
Мезбон жамоа ғалабаси: 4
Меҳмон жамоа ғалабаси: 1
Дуранг: 1
Огоҳлантиришлар: 26
Четлатишлар: 1
Томошабинлар ташрифи жами: 74832  
Энг кўп томошабин ташриф буюрган ўйин: "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:1 (15421 томошабин)
Энг кам томошабин тушган ўйин:  (АГМК - "Локомотив", 8000 томошабин)
Энг кўп гол киритилган ўйинлар: "Бунёдкор" - "Бухоро" (3:1), "Сўғдиёна" - "Қизилқум" (1:3)
Энг кўпол ўйин: АГМК - "Локомотив" 1:0 (6та огоҳлантириш, 1 четлатиш)
4-турда гол урмаган жамоалар: “Нефтчи”, "Локомотив", "Навбаҳор"
Суперлигада ҳали гол урмаган жамоа: “Нефтчи”
Суперлигадаги илк хет-трик: Элгужа Григалашвили ("Қизилқум")


Қизиқ фактлар:

* Суперлигада чемпионлик курашишни эълон қилган "Нефтчи" тўртинчи турдирки ҳали рақиб дарвозасига йўл топа олганича йўқ.
* "Локомотив" янги либосида ҳаракат қилган ўйинларда ҳали бирорта ғалаба қозонмади. Жамоа 4-турдан кейин 4та гол урган ҳамда ўз дарвозасидан 4 маротаба тўп олиб чиққан. Ҳисобидаги очколари сони ҳам 4тани ташкил этмоқда.
* Суперлигада 4-турдан кейин очко ишламаган жамоалар қолмади.
"Бунёдкор", "Насаф" ҳамда "Металлург" жамоалари мағлубиятсиз серияларини давом эттиришди.
* Суперлигага охирги дақиқаларда қўшилган "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" 4-турдан кейин ҳам ғалаба нашидасини суришгани йўқ.
* Амалдаги чемпион "Локомотив" Суперлигада кетма-кет учинчи учрашувдан буён ғалаба қозона олмаяпти.
* "Бухоро" ўз тарихида илк маротаба сафарда "Бунёдкор" дарвозасини ишғол этди.
"Навбаҳор"нинг легионер ҳимоячиси Томислав Пайович Суперлигада гол ҳамда автогол урган илк футболчи сифатида қайд этилди.
* АГМК 6 йиллик танаффусдан кейин "Локомотив"ни мағлуб этди.
* АГМК - "Локомотив" (1:0) учрашувини бошқарган Акобир Шукуруллаев ўз фаолиятидаги дастлабки ўйинда ҳакамлик қилди ҳамда илк баҳсдаёқ чўнтагидан қизил карточкани олишга мажбур бўлди.
* "Қизилқум" уйдаги барча учрашувларда мағлубиятга учради ва сафардаги илк беллашувдаёқ ғалаба қозонди.


Тўпурарлар:
1. Элгужа Григалашвили ("Қизилқум") - 3
2. Бобир Абдихолиқов ("Насаф") - 2
3. Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор") - 2
4. Славко Лукич    ("Насаф") - 2
5. Йован Жокич (АГМК) - 2
6. Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор") - 2
7. Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор") - 2
8. Суҳроб Нуруллоев ("Металлург") - 2

Ассистентлар:
1.Жасур Ҳасанов ("Насаф") - 3
2.Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив") - 1
2.Олег Зотеев ("Локомотив") - 1
2.Садриддин Абдуллаев ("Локомотив") - 1
2.Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор") - 1
2.Тиаго Безерра ("Пахтакор") - 1
2.Саламат Қутибаев ("Бухоро") - 1
2.Арслонмурот Амонов ("Бухоро") - 1
2.Санъат Шихов ("Бухоро") - 1
2.Сергей Русецкий ("Бухоро") - 1
2.Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор") - 1
2.Ненад Иньяц ("Навбаҳор") - 1
2.Отабек Зокиров (АГМК) - 1
2.Суҳроб Нуруллоев ("Металлург") - 1
2.Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор") - 1
2.Нурулло Тўхтасинов ("Сўғдиёна") - 1
2.Артур Геворкян ("Қизилқум") - 1
2.Дониёр Усмонов ("Қизилқум") - 1
2.Неманья Йованович ("Қизилқум") - 1
2.Мурод Тошматов ("Бунёдкор") - 1
2.Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор") - 1
2.Филип Раевац ("Бунёдкор") - 1
2.Ислом Рашидхонов ("Насаф") - 1
2.Шаҳзод Шайманов ("Металлург") - 1
2.Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") - 1
2.Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор") - 1


Суперлига. Турнир жадвали


Тур лауреатлари:

Тур футболчиси - Элгужа Григалашвили

Тур дарвозабони - Павел Матяш

Тур мураббийи - Ҳамиджон Актамов

Тур голи - Азизжон Ғаниев

Тур иқтибоси: "Мураббий сифатида жамоамнинг бор потенциалини юзага чиқара олмадим"

Тур матбуот хизмати - "Пахтакор"

Турнинг зерикарли ўйини: "Қўқон-1912" - "Навбаҳор"

Тур ўйини: "Бунёдкор" - "Бухоро"

Тур ҳаками - Шерзод Қамаров

Тур мухлислари - "Бунёдкор"да

Суперлига. 4-тур рамзий терма жамоаси

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика