Тур дарвозабони - Павел Матяш

Narzulla Saydullayev
2 апр 2018
АГМК дарвозабони Павел Матяш Суперлиганинг 4-турида энг яхши дарвозабон номига лойиқ кўрилди.

Сабаби, Павел Матяш АГМКнинг "Локомотив" устидан қозонган ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Айнан дарвозабоннинг бир қанча вазиятларда жамоаси жонига оро киргани якунда АГМК мавсумдаги илк ғалабасини сақлаб қолишига замин яратди.

Қирғизистонлик кипер ўйин давомида бир қатор сейвларни амалга ошириб, дарвоза даҳлсизлигини сақлашга муваффақ бўлди. Шу тариқа Павел Матяш тур дарвозабони деб топилди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia