RU

Последние новости

12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   0 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  12 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  9

Санжар Шоаҳмедов: “Кейинги турда Сато Минори жамоасига қарши ўйнаймиз” Новости

Санжар Шоаҳмедов: “Кейинги турда Сато Минори жамоасига қарши ўйнаймиз”

Қатарнинг “Ал Сайлия” клуби кеча ички чемпионатда “Ал Гарафа”га қарши баҳс олиб борди ва 3:2 ҳисобида иродали ғалаба қозонди.

Ушбу баҳсда “Ал Сайлия” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Шоаҳмедов иккинчи бўлимда майдонга туширилди. Шоаҳмедов учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Ал Гарафа”га қарши учрашувда энг керакли бўлган 3 очкони қўлга киритдик. Иккинчи бўлимда майдонга туширилаётганим ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Мураббий шуни истамоқда, балки бу тактика билан боғлиқдир. Иккинчи бўлимдан сўнг биринчи бўлим мени захирадан майдонга туширмоқда. 

Ўйиндан олдин мураббийимимз “тайёрланиб тур иккинчи бўлимда майдонга тушасан” дея таъкидлайди. Энди бу мураббийнинг ўзини хоҳшими ёки тактикасими, барчасини бош мураббий хал қилади. Ҳозирча ҳаммаси яхши кўз тегмасин. 

Балки кейинги баҳсларда асосий таркибда майдонга тушарман. Барчаси мураббийга боғлиқ. Чемпионат ҳам якунланишига бор йўғи 3 та тур қолди. Қолганини вақт кўрсатади. Кейинги турда “Бунёдкор”нинг собиқ футболчиси Сато Минори жамоасига қарши баҳс олиб борамиз.

Клуб шартномада кўрсатилган барча шартларни амалга оширди. Яшаш шароити жуда ҳам яхши. Бизни барча қулайликлар қониқтирмоқда. Ҳамма нарсадан кўнглимиз тўқ”, - дейди “Ал Сайлия” клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика