Россия - Гана учрашуви янги стадионда ўтказилиши мумкин
19 авг 2016 16:45
Новости
Россия - Гана учрашуви янги стадионда ўтказилиши мумкин
РФИ президенти Виталий Мутко Россия ҳамда Гана ўртасидаги ўртоқлик ўйини ЦСКАнинг янги стадионида бўлиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
"ЦСКА клуби вакиллари ва Россия футбол иттифоқи шу масала бўйича ишлашмоқда. Умид қиламанки, ўртоқлик ўйини янги аренада бўлиб ўтади. Тез кунда биз бу ҳақида аниқ маълумот берамиз", - деди Мутко.
ЦСКА жамоасининг янги уй аренаси қуриб битказилди ва стадион деярли тайёр ҳолатга келган.
Россия - Гана ўртасидаги ўртоқлик беллашуви 6 сентябрь куни ўтказилади.
Комментарии