RU

Последние новости

18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  0 18:02Суперлига. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  7 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  5 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  7

"Қўқон-1912": "Шўртан" билан кучлар тенг келди Новости

"Қўқон-1912": "Шўртан" билан кучлар тенг келди

"Қўқон-1912" аъзолари бугун Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши назорат учрашувини ўтказишди.

Мураббийларимиз бугун асосий таркибда “Қизилқум”га қарши баҳсда ўйнамаган футболчилардан иборат таркибни майдонга туширишга қарор қилишди.

Ўйинни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 4-дақиқада Филип Райевац-Муҳаммаданас Ҳасанов комбинацияси чиройли чиқди. Бироқ якуний зарбага аниқлик етишмади. Орадан икки дақиқа ўтиб, ўйинда ҳисоб очилди. Собир Ҳамидов ижросидаги зарба шедевр голга айланди. Собир Ҳамидов тахминан 20 метрлардан йўллаган жуда чиройли зарбаси билан дарвоза тўққизлигини аниқ нишонга олди. Айнан Ҳамидов бугунги баҳсда жамоамиз сардори сифатида майдонга тушди.

Голдан кейин ғузорликлар ҳужумга зўр беришди. 11-дақиқада Сардор Собирхўжаев дарвозабонимиз билан деярли бирга-бир чиқиб кучли зарба йўллади. Рибкин маҳорат кўрсатиб тўпни қайтариб қолди.

21-дақиқада ҳисоб тенглашди. Акмал Холматов маҳорати эвазига ҳисоб тенглаширишга эришди.

37-дақиқада дарвозамизга пенальти белгиланди. Уни эса Элдор Бойматов аниқ амалга оширди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Филип Райевац ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо унинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 52-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов индивудиал маҳорати эвазига дарвозабон билан бирга-бир чиқди. Сўнгги зарбаси эса ноаниқ бўлди.

69-дақиқада вакилларимиз ажойиб комбинация уюштиришди. Мамажонов-Сидоров-Рустамов ижросидаги комбинация чиройли чиқди. Бироқ сўнгги зарбагача иш етиб бормади.

76-дақиқада ғузорликлар учинчи голни киритишга яқин келишди. Аммо Маъруф Муродов икки метрдан дарвозамизни ишғол қила олмади. Ушбу вазиятда омад биз томонда бўлди.

84-дақиқада Андрей Сидоров ҳисобни тенглаштирди. Чап қанотдан жарима зарбасини Собир Ҳамидов чиройли тарзда жарима майдончасига узатиб берди. Сидоров ҳаммадан баланд сакраб боши билан рақиб посбони ожиз қолдирди.

Учрашув дуранг натижа билан интиҳо топди.

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз эртага навбатдаги назорат учрашувини Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказишади. Шу кунга қадар Нўъмон Ҳасанов шогирдлари учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, барча рақибларидан устун келишди. (“Сўғдиёна” 5:0, “Динамо” 6:1, “Қизилқум” 1:0).



Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Шўртан”

Бош ҳакам:
В. Серазетдинов.

Голлар: Собир Ҳамидов-6, Андрей Сидоров-84. – Акмал Холматов-21, Элдор Бойматов-37 (пен).

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 4. Ойбек Рустамов, 7. Шоҳруҳ Холматов, 8. Филип Райевац, 17. Андрей Сидоров, 19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 22. Ориф Мамажонов, 25. Иқбол Маликжонов, 28. Аваз Маматхўжаев, 31. Суҳроб Раҳмонов, 70. Собир Ҳамидов.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 11. Акмал Холмуродов, 23. Баҳодир Акрамов, 24. Иброҳим Раҳимов, 33. Суҳроб Бердиев, 75. Шерзод Алижонов.

“Шўртан”: Элдор Тожибоев, Обид Жўрабоев, Умар Эшмуродов, Сирож Ҳамроев, Жаҳонгир Жиянмуродов, Руслан Вагапов, Саидкамол Акбаров, Сардор Собирхўжаев, Элдор Бойматов, Акмал Холматов, Қадамбой Нурметов.

Захира: Отабек Нарзуллаев, Игорь Таран, Жамол Отақулов, Маъруф Муродов, Олим Каримов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика