RU

Последние новости

21:15Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  25 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:2 (матнли трансляция)  5 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3

Ўзбекистон U-17. Биринчи назорат ўйинида жанговор дуранг Новости

Ўзбекистон U-17. Биринчи назорат ўйинида жанговор дуранг

Тошкентда йиғин бошлаган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси режа асосида бугун — 10 сентябрь куни Про-Лига “Б” зонасида пешқадам бўлиб турган “Нурафшон” клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушди.

Йиғинда 25 футболчи иштирок этаётган бўлса, Отабек Ғуломхўжаев шуларнинг 20 нафарини амалда синов олди. Яна беш футболчи 11 сентябрь куни бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” ёшларига қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин.
 
Ўртоқлик ўйинида 3:3 ҳисоби қайд этилди. 17 ёшли футболчилар 0:2 ҳисобида ортда бораётган бир вақтда вазиятдан чиқиб кетишни уддалай олди. Бироқ ғалабани ушлаб қолиш уларга насиб қилмади. Қайд этиш керак, “Нурафшон” клубига қарши бўлиб ўтган аввалги йиғинлар доирасидаги ўйинларнинг бирида ёшлар 1:0 ҳисобида устун келган бўлса, яна бирида ҳисоб очилмаганди — 0:0.
 
Мазкур учрашувда Тошкент вилояти клубидан бир футболчи қўпол ҳаракати учун майдондан четлатилди. Учрашув ўртоқлик мақомида бўлгани учун “Нурафшон” бош мураббийи қизил карточка олган футболчининг ўрнини янгиси билан тўлдирди.
 
Синов-назорат ўйини
10 сентябрь, душанба
 
ЎЗБЕКИСТОН U17 — “НУРАФШОН” 3:3
 
Голлар: 
Мурод Тўйчибоев, 6 (0:1). Руслан Беклич, 29 (0:2). Иброҳим Ибрагимов, 42 (1:2). Иброҳим Ибрагимов, 49 (2:2). Хушнуд Бозоров, 65 (3:2). Мурод Тўйчибоев, 81 (3:3).
 
Ўзбекистон U17: Асад Полвонов (Мўмин Қодиров, 46) — Аслиддин Тоштемиров, Элдор Бегимов (Саидазамат Мирсаидов, 60), Суннат Ҳамиджонов (Хуршид Убайдуллаев, 67), Аваз Мамажонов (Содиқ Ортиқов, 46) — Мироншоҳ Сатторов (Хушнуд Бозоров, 55), Жўрабек Эргашев (Абдулазиз Абдусаломов, 32), Жавоҳир Юсупов (Абубакр Турдиалиев, 27), Иброҳим Ибрагимов — Рустам Азимов (Алишер Одилов, 46), Руслан Рўзиев (Абдуллоҳ Ғайбуллаев, 67).
 
“Нурафшон”: Абдукарим Муҳамедов (Равшанбек Ягудин, 85) — Нуржас Қамбаров (Абдуғани Камолов, 41), Аббос Исроилов  (Орипхўжа Абдухолиқов, 50), Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Достон Баҳромов, Рихсихўжа Аҳмадхўжаев, Азамат Розиқов (Азамат Айдаров, 70), Руслан Веклич (Асқар Жадигеров, 46), Дилшод Файзиев, Орифжон Ҳакимжонов, Мурод Тўйчибоев.
 
Огоҳлантириш: Абубакр Турдиалиев (58) — Аббос Исроилов (86).
Четлатиш: Нуржас Қамбаров, 41 (Н).

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика