RU

Последние новости

00:51Сарри Римга қайтишга яқин  2 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  2 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  1 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  1 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  58 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  2 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  24 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 17:38"Атлетико" Фернандо Торрес билан шартномани узайтирди  0

Лео Месси. У энди Хелайфининг "кичик шаҳзода"си Новости

Лео Месси. У энди Хелайфининг "кичик шаҳзода"си

"Мен бир кунда 43 марта қуёш ботишини кузатганман".

Антуан де Сент-Экзюпери ўзининг энг машҳур асарида шундай фикр келтиради. Тасаввурга сиғмайдиган абсурд. Бироқ, бу гап фалсафий қиссадаги фантастик қаҳрамон тилидан айтилган. 

Адабиёт ўз йўлига. Бугун реал ҳаётдаги абсурдлар ҳақида гаплашамиз. 2007 йилги "Олтин тўп" ғолибини тақдирлаш маросимида бош роль "Милан" етакчиси Каканинг чекига тушган. Бразилиялик ўйинчи мукофотни оммага кўз-кўз қилаётган паллада кимдир чиқиб, бугун ундан ортда қолган 20 ёшли аргентиналик келажакда бу совринни 6 марта ютишини айтса, давлат жиннихоналаридан бирига йўлланма бериларди.

Рост, 14 йил муқаддам 6та "Олтин тўп"ли футболчи дунёдаги энг хаёлпараст кишининг Тинч океанидан улканроқ тасаввурига ҳам сиғмасди. Месси эса кишилар хаёлотидаги чегараларни ўзбек ҳокимлари уйларни бузганидек бузиб юборди.

2000 йил. Биласиз, Каталонияга келганида унинг жуссаси тенгдошлариникига нисбатан анча кичик эди. Ўшанда гормонлар танқислиги туфайли ўсмай қолган 13 ёшли йигитча 20 йилдан кейин "Барселона"дан каттароқ номга айланиши ҳақида ўйлаш кулгили эди. Бугун эса Леони инстаграм орқали 246 млн киши таъқиб қилаётган бўлса, клуб 100 млнлик довондан ўтолганича йўқ.

Юқорида аргентиналик чарм тўп устаси кишиларнинг хаёлларини бузиш учун туғилганини айтдик. Мухлислар назарида у "Барса" билан жипслашиб кетган, ҳеч қачон айрилмайдигандек эди. Рост, Месси Каталонияни Росариодан кўпроқ севади. Чунки у ўзини шу манзилда таниди, бутун дунё уни шу нуқтада кашф қилди. Аммо, каттакон темир эшикни кичкина қалит очганидек, бу ҳикоянинг интиҳоси учун ҳам миттигина асос топилди. Лео ортиқ Каталонияда эмас.

Ҳаммаси эртакдагидек

"Пари Сен-Жермен" бир неча соат олдин унинг трансферини эълон қилди. Мазкур хабарни ўқишим билан Экзюперининг "Кичкина шаҳзода"си ярқ этиб кўз олдимга келди. Эртакда шундай саҳна бор: Саҳройи Кабирга тушиб қолган учувчи кимсасиз саҳрода сув топишга кўзи етмай, тушкунликка тушиб қолади. Шу вақт кичик шаҳзода уни олға боришга ундайди ва одамзод масканидан 1000 чақирим нарида булоқ топиб, ҳаётда қолишига кўмаклашади. 

Саноқсиз миллионларни сарфлаб, катта юлдузларни Парижга жамласа ҳам, Чемпионлар Лигасини ютолмаётган Носир ал-Хелайфи саҳродаги учувчига ўхшайди. Лео эса унинг "кичкина шаҳзода"сига айланиб, мақсадига етиштирадигандек гўё...

Фахриддин Рўзиев

Автор :
Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика