Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин
05 ноя 00:27
Новости
Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин
"Челси" Коул Палмернинг "Барселона" билан ўйинга қайтишини кутмоқда.
Энцо Мареска Коул Палмернинг тикланиш жараёни ҳақида фикр билдирди. Ярим ҳимоячи 20 сентябрдан бери чов соҳасидаги муаммолар туфайли ўйнамаяпти. "Челси" бош мураббийидан Англия терма жамоаси аъзосини Чемпионлар лигасидаги "Барселона"га қарши ўйинда (25 ноябрь) кўриш имконияти бор-йўқлиги сўралди.
"Биз бунга умид қиламиз. Бунинг эҳтимоли бор. Аммо ҳозирча Коул жамоа билан умуман шуғулланмаётгани учун, биз кунма-кун олдинга силжияпмиз.
Тўғрисини айтсам, Коулнинг эртага ҳам ўйинга тайёр бўлишини истардим. Унинг тезроқ қайтишини хоҳлардим. У билан бирга кучлироқ эканлигимизни кўп марта таъкидлаганман. Афсуски, у жароҳат олган, лекин биз уни иложи борича тезроқ сафга қайтишини истаймиз," - деди Мареска.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии