"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи
05 ноя 2025 09:27
Новости
"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жорий мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкин, деб хабар беради АBC.
Манба берган хабарга кўра, германиялик мураббий ёзда кетиш нияти ҳақида мураббийлар штабига маълум қилган. Сабаб сифатида чарчоқ ва клуб ичидаги вазиятдан норозилик келтирилмоқда. Флик баъзи ўйинчиларнинг иш услубидан норози ва "Барса" раҳбариятининг етарлича ёрдамини ҳис қилмаяпти. Мураббий ўз лойиҳасини тўлиқ амалга оширишдан тўхтатилаётганини ҳис қилмоқда.
"Барселона" Ла Лигада 25 очко билан "Реал"дан 5 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии