RU

Последние новости

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  21 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  65 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

Максим Шацких: “Биз рекорд сари боряпмиз” Новости

Максим Шацких: “Биз рекорд сари боряпмиз”

“Ал Халдия” - “Андижон” (0:0) беллашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Максим Шацких ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Дониёр Абдуманнопов қатнашдилар.

- Биз рекорд сари боряпмиз. Биринчи ўринда 0:0 ўйнашимиз хурсанд қиляпти, бу яхши. Иккинчиси, биз бундай ўйин бўлишини кутган эдик. Йигитларни яхши  кунлар келишига умид қилиб руҳлантирмоқдамиз. Шунингдек, футболчилар бундай ҳароратда, бундай майдон ва бошқа сабабларга биринчи бор дуч келишмоқда. Йигитларга офарин. Кийим алмаштириш хонасида уларга раҳмат айтдим. Охирги сониягача ҳаракат қилишди. Ўйин бўйича ҳаққоний натижа бўлди

- Охирги ўйинлардан қандай кутяпсиз? Қолаверса, клубингизда терма жамоаларда ўйнаётган футболчилар борми? 

- Қандай бўларди, фақат ғалаба! “Аркадағ” билан ўйинда бор куч ва имкониятимизни  ишга соламиз. Фақат ғалаба учун курашамиз. Бизнинг миллий жамоага номзодларимиз бор. Ҳозирги пайтда икки нафар ёш ўйинчиларимиз  У 23 терма жамоаси аъзоси ҳисобланишади.

- Жароҳат олган Сардор Азимовни ҳолати қандай?

- Умид қиламанки, у билан ҳаммаси жойида. 

- Жамоангизни гол ўтказмаётганини сири нимада?

- Буни ҳеч қандай сири йўқ. Шунчаки, футболчиларимиз чемпионлар лигаси мусобақасида яхши мотивация олишмоқда. Аммо ички чемпионатда бундай бўлмаяпти. Худога шукр, ОЧЛда гол ўтказмаяпмиз. Охиригача дарвозамиз  дахлсизлигини сақлаб қолишга умид қиламан.

- Гуруҳдаги имкониятни қандай баҳолайсиз?

- Ҳаммада имконият бор. Ўйлайманки, бу энг топишмоқ гуруҳ бўлиб турибди. Охирги турларгача кураш давом этади.

- Барча рақиблар билан ўйнадинглар. Сиз учун гуруҳдаги энг кучли жамоа қайси?

- Бунгача ўтказган тўртта ўйинларни ўрганиб, мен учун энг кучлиги бугунги рақиб деб биламан.

Дониёр Абдуманнопов: Ўйин қийин бўлишини билардик. Майдонни ичи жуда иссиқ эди. Биздаги об-ҳаводан фарқ қилади. Шу сабабли оғир бўлди. Худо хоҳласа, кейинги ўйинда ижобий натижа кўрсатамиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

+3   
06 ноя 09:04:22
Рахматилло Исманов
Туркманларни ютса биринчи уринга чикиб оларкан Андижон!
   
06 ноя 21:28:15
Google User
- Жамоангизни гол ўтказмаётганини сири нимада?
- Чунки дарвозада Эржан Токотаев турибди!
   
06 ноя 18:42:14
BarsAndijon
Юртимиз шаъни учун уйнаётган командамизга омад.1чи марта катнашаётган турнирда яхши натижага эришяпти гурухдан чикиш имконияти бор.дуода булайлик хамюртлар.
   
06 ноя 14:21:12
barselona7
Ҳа рекорд. 0-0 рекорди. Аммо бу рекорд гуруҳдан чиқишга етарли бўлармикан? 7
   
06 ноя 12:53:40
STENLESS..R
Рекорд Гурухда 6.та уйинни 0..0 уйнаши учунми хуллас Андижонга омад тилайман Аркадогни ютса плейга чикиши керак
   
06 ноя 12:53:04
STENLESS..R
Рекорд Гурухда 6.та уйинни 0..0 уйнаши учунми хуллас Андижонга омад тилайман Аркадогни ютса плейга чикиши керак
   
06 ноя 12:00:24
Nizomiddin Xoshyayev
Менга колса ОЧЛ 2 кубоги водийга келсин. Андижонга омад гол урсину утгазмасин
   
06 ноя 11:58:06
Nizomiddin Xoshyayev
Биринчи маротаба катнашаётган жамоа учун жуда яхши натижа
   
06 ноя 10:08:57
تعمورخن ومار خجا
Ichish boʻyichami???
   
06 ноя 09:53:04
Ulugbek Dehqonboyev
Ассалому.алайкум.хаммага.айтганимдек.биз.кеча.дубл.кайт.этдик.узмирларимиздан.галаба.андижондан.галабага.тенг.дуранг.олга.болажонлар.олга.анжан.буйогигаям.факат.галаба.
   
06 ноя 09:52:03
Ulugbek Dehqonboyev
Ассалому.алайкум.хаммага.айтганимдек.биз.кеча.дубл.кайт.этдик.узмирларимиздан.галаба.андижондан.галабага.тенг.дуранг.олга.болажонлар.олга.анжан.буйогигаям.факат.галаба.
   
06 ноя 09:07:48
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Рахматилло Исманов
Туркманларни ютса биринчи уринга чикиб оларкан Андижон!
Унинг учун Арқадағни икки тўп фарқи билан ютиши керак. Қатар жамоасида 5 ўйинда 7 очко т-н 5-4 ...
   
06 ноя 09:03:42
Рахматилло Исманов
Андижонди шу таркиби билан хам бундай натижа курсатиши тахсинга лойик!
   
06 ноя 09:02:54
Рахматилло Исманов
Койил, турнир бошланмай туриб хамма Андижонди АГМК рекордини урнатади деганди.
   
06 ноя 08:43:54
Мансур Исмаилов
Бу хам аслида Киличко га ўхшаб депутат бўдиши керак эди )))
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика