RU

Последние новости

19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  12 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1

Игнатий Нестеров: “Хатоим туфайли “Ал Таавон”га ютқазганимиздан сўнг “Ал Аҳли”га жиддий тайёргарлик кўрдим” Новости

Игнатий Нестеров: “Хатоим туфайли “Ал Таавон”га ютқазганимиздан сўнг “Ал Аҳли”га жиддий тайёргарлик кўрдим”

Кеча Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛнинг гуруҳ босқичида БААнинг “Ал Аҳли” клубини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида рақибларини таслим этди.

Ушбу баҳсдан сўнг “темирйўлчилар” посбони Игнатий Нестеров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бизни қўллаб-қувватлаб туриш учун стадионга ташриф буюрган мухлисларга катта раҳмат айтмоқчиман. Сафардаги “Ал Таавон”га қарши баҳсда мени хатоим туфайли мағлубиятга учраганимиздан сўнг “Ал Аҳли” билан бўлган учрашув жуда ҳам оғин бўлди. 

“Ал Аҳли”га қарши баҳсга шахсан ўзим жиддий тайёргарлик кўрдим. Ушбу баҳсда ғолиб бўлишимизда барча футболчиларнинг хиссаси катта. Улар менга ёрдам беришди мен эса уларга. “Ал Аҳли” жамоасида яхши легионерлар ва маҳаллий футболчилар бор.

Албатта майдонда кураш бўлди, биз мана шу курашда ғолиб чиқдик. Учрашувдаги ғалабадан сўнг барча футболчилар ва клуб раҳбарияти қониқиш ҳосил қилди, деб ўзлайман. Шахсан мен ўз ўйинимдан қониқиш ҳосил қилдим”, - дейди “Локомотив” дарвозабони Игнатий Нестеров.

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди.


Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика