RU

Последние новости

00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  10 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади" Новости

Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"

Про-лиганинг 15-тури доирасида "Локомотив" - "Арал" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев матбуот анжуманида қатнашди.


- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун қизиқ ўйин бўлди. Иккинчи бўлимда рақиблар гол уриб кетди. Бизда эса футболчиларимиз уч марта бирга-бир чиқиб гол ура олмади. Бизда ғалаба қозониш учун етарлича вазиятлар бўлди. Бугун жамоам ёмон ўйнамади, айниқса иккинчи бўлим охирларида яхши ҳаракат қилдик. Яна бир марта такрорлайман, бундай ўйинларда ютиш учун гол уриш керак.

- Статистика шундайки, "Локомотив" ўз майдонида "Арал"ни мағлуб қилади, "Арал" эса ўз майдонида "Локомотив"ни. Бу сўнгги тургача давом этармикин?

- Худо хоҳласа. Энди биз "Локомотив"ни ўз майдонимизда мағлуб этамиз.

- Суперлига учун кураш сўнгги тургача давом этармикин?

- Ҳозир Суперлига учун учта жамоа кураш олиб бормоқда. Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади деб ўйлайман.

- "Арал" жамоасига мавсум бошида қандай вазифа қўйилганди ва бу қанчалик амалга оширилмоқда?

- Ҳар ўйиндан кейин шу савол берилади. Вазифамиз - ҳар ўйинда майдонга чиқиб, ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилиш. 

- Бугун биргина вазият ўйин тақдирини ҳал қилди. Ушбу вазият ҳақида фикрингиз. Ўша пайтда жамоа қандай хатога йўл қўйди?

- Ҳимоячиларимиз чуқур ҳимояланди, уч марказий ҳимоячи бир-бирига қараб қолди. Яримта вазият эди. Таянч ҳудудида эса футболчилар эътиборсизликка йўл қўйишди. Шу хатонинг ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиб кетди.

- Бугун 6 очколик ўйин бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Ҳа. Айниқса биз учун.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика