RU

Последние новости

08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  20 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6

Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 термаси Қирғизистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади Новости

Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 термаси Қирғизистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси шу йилнинг 12–13 март кунлари Тошкент шаҳрида Қирғизистон U-20 термасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Мазкур беллашувлар 2017 йилнинг 16–26 май кунлари Таиландда, тарихда илк маротаба ўтказиладиган U-20 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилади.

Ўзбекистон термасидан ташқари футзал бўйича қитъа биринчилигида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо 21 мамлакат терма жамоаси иштирок этади. Мусобақага қуръа ташлаш маросими 30 март куни Бангкок шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон U-20 терма жамоаси тожикистонлик тенгдошларига қарши иккита баҳс олиб борган. Биринчи ўйинда 6:6 ҳисоби қайд этилган бўлса, иккинчи ўйинда Ўзбекистон U-20 тожикистонлик футзалчиларни 5:3 ҳисобида таслим қилганди.

Маълумот учун, футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоасига ҳам испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендез бош мураббийлик қилмоқда. Мендез U-20 терма жамоасига номзод сифатида 17 нафар футзалчини машғулотларга жалб қилган эди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика