RU

Последние новости

10:44Туркиянинг гранди ажойиб хайрияга қўл урди  0 10:15Гвардиола Гехининг транфери бўйича берилган саволга жавоб берди  0 09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  0 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  3 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  8 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  7 07:24Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"  25 03:05А Серия. "Интер" ва "Наполи"да минимал ҳисобдаги ғалаба, "Ювентус" эса меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  1 00:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ғалабага эришди  0 00:42Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба, "Байер"да эса мағлубият  4 00:30АПЛ. "Арсенал" "Ноттингем Форест" билан ўйинда очко йўқотди  18 00:20Нигерия Мисрни мағлуб этиб, Африка кубогининг бронза медали совриндори бўлди. Салоҳ пенальтидан гол ура олмади  1 22:50АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида очко йўқотди, "Челси" "Брентфорд"ни, "Вест Хэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  15 21:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Хитой 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)  15

Финал олди стадиондамиз, тақиқлар йўқ эмас! Новости

Финал олди стадиондамиз, тақиқлар йўқ эмас!

Ўзбекистон кубоги финали доирасида АГМК ва "Пахтакор" жамоалари бош соврин учун курашишади.

Айни пайтда ижодий гуруҳимиз билан "Истиқлол" стадионидамиз. Мухлисларга қайноқ ва қизиқарли хабарларни етказиш учун стадионга анча олдин етиб келдик. Аммо ЎФА ва ПФЛ ходимлари ўйингача бўлган жараёнларни суратга олишни тақиқлаб қўйишди.

ПФЛ матбуот хизмати эса соат 13:00дан бошлаб ОАВ ходимлари стадиондан туриб бемалол ишлаши мумкинлиги ҳақида расман эълон қилди. Айни пайтда Фарғонада у қадар совуқ эмас, лекин шамол қўзғалди. Интернетдаги об-ҳаво маълумотига кўра, соат 13:00дан бошлаб ёмғир томчилаш эҳтимоли бор.

Финал иштирокчилари, яъни АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўйинга 1,5 соат қолганида стадионга ташриф буюриши кўзда тутилган. Ўзбекистон кубоги соҳибига топшириладиган кубокни ҳозирча кўрганимиз йўқ. Қолаверса, ғолибга совринни ким топшириши ҳам бизга маълум эмас. Одатда финалдан олдинги матбуот анжуманида кубок столда туради. Ҳар иккала жамоа мураббийлари ва футболчилари айнан кубок олдида учрашувдан олдин ўз фикрларини билдиришади одатда. Лекин кечаги матбуот анжуманида кубок мураббий ва футболчилар олдига келтирилмади. 

Бизга фақат Ўзбекистон кубоги соҳибига топшириладиган соврин стадионда экани маълум қилинди. Стадиондаги трибуналарда айни пайтда "Пахтакор" томонидан келтирилган бир неча юзлаб сариқ рангли футболкалар қўйиб чиқилмоқда. "Пахтакор" финалга ўзгача руҳда тайёрланган.

Қизиғи, АГМК жамоасининг асосий рангги ҳам сариқ. Шу жиҳатдан олиб қараганда, бугунги финалда "Пахтакор" мухлислари жой оладиган трибуналарнинг анъанавий ранггига безашидан АГМК клуби ҳам ютқазмайди.


П.С: Ҳар қандай финал ўйинлари, у мамлакат кубоги бўладими ёки Қитъа мусобақаси. Медиа марказлар соат 9:00дан ишга тушади ва ОАВ вакиллари стадион ҳудудида эркин ишлаш имкониятига эга бўладилар. Фақат бизнинг ПФЛда эмас.

Рейтинг: -22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика