Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради
18 янв 15:40
Новости
Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради
"Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради.
2020 йилдан Мирча Луческонинг асосий ёрдамчиларидан бири бўлган мутахассис "Динамо" (Киев)да 2020 йилдан бери фаолият олиб бориб келган. Украина чемпиони "Алания", "Кубань", "Динамо" (Москва), Қатарнинг "Ал Араби" ва БААнинг "Ал Насср" жамоаларида ҳам ёрдамчи мураббийи лавозимида ишлаган.
Молдовалик мутахассис футболчилик фаолиятида ҳимоячи амплуасида тўп тепган ва асосий карьерасини ўз мамлакатида ўтказган. 1991 йил «Пахтакор» Марказий стадионида жамоамизга қарши майдонга чиққан.
"Ўз пайтида Собиқ Иттифоқнинг, бугунги кунда Осиёда ўз ўрнига эга Ўбекистоннинг энг зўр жамоасида фаолият олиб бориш мен учун завқли бўлади. Бош мураббийга қўлдан келганча ёрдам бераман. Ниятим, жамоамга нафим теккан ҳолда мамлакати чемпионлигини қўлга киритиш", - дейди Эмилиан Карас", — дейилади клуб хабарида.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии