RU

Последние новости

16:52Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Тожикистон  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  4 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  0 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  2 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  2 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  4 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  9 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  4 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  17 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  12

Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди Новости

Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди

U-23 Осиё Кубогида ҳал қилувчи босқич бошланди.

Гуруҳ тўсиғини муваффақиятли енгиб ўтган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси энди мусобақадаги энг мустаҳкам ҳимояга эга рақиб — Хитойга қарши майдонга чиқади. Қоғозда устунлик биз томонда, аммо плей-офф босқичи ҳар қандай статистикани инкор этиши мумкин.

Тарихий натижалар: илк бор гуруҳдан чиқиш

Хитой U-23 терма жамоаси мазкур ёш тоифасидаги Осиё Кубокларида олтинчи бор иштирок этмоқда. Шу пайтгача улар учун гуруҳ босқичи энг баланд чўққи бўлиб келган. Саудия Арабистонида ўтаётган жорий мусобақа эса тарихий аҳамият касб этмоқда — Хитой U-23 илк бор плей-оффга чиқди.

Жорий мусобақадаги энг асосий кўрсаткич — “ноль”

Хитой “D” гуруҳида Ироқ (0:0), Австралия (1:0) ва Таиланд (0:0) билан ўйнаб, бирорта ҳам гол ўтказмади. Бу кўрсаткич уларни турнирдаги энг ишончли ҳимояга эга жамоага айлантирди. Испаниялик мутахассис Антонио Пуч қўл остида жамоа натижага йўналтирилган, хавфсиз ўйин услубини танлаган. Интизом, позицион ҳимоя ва минимал устунликни сақлаб қолиш — Хитойнинг асосий қуроли.

Ўзаро ўйинлар: тарих биз томонда

Ўзбекистон ва Хитой U-23 терма жамоалари Осиё Кубоклари доирасида уч бор тўқнаш келган ва учала баҳсда ҳам ғалаба Ўзбекистон томонида қолган. 2014 йил, Ўмон — драматик тарзда қўлга киритилган 2:1 ҳисобидаги ғалаба (Кримец ва Сергеевнинг қўшимча дақиқалардаги голлари).

U-23 Осиё Кубоги-2013. Ўмон

Ўзбекистон - Хитой 2:1

Ҳакамлар: Ким Жон Хёк, Йоон Жае Йол, Дение Гедара, Иида Жумпеи

Голлар: Егорь Кримец 90+2, Игорь Сергеев 90+4 - Янг Чаошенг 35

Ўзбекистон: 1. Акмал Турсунбоев, 2. Егорь Кримец, 4. Дилшод Жўраев, 6. Аббосбек Махсталиев, 7. Владимир Козак, 8. Сардор Собирхўжаев, 10. Жамшид Искандеров, 14. Бобурбек Йўлдошев, 17. Игорь Сергеев, 18. Максимилиан Фомин, 23. Сардор Рашидов

Захира: 12. Асилбек Амонов, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Акбаржон Исматуллаев, 9. Сардор Мирзаев, 15. Жавлон Мирабдуллаев, 19. Диёржон Туропов, 20. Муҳсинжон Убайдуллаев, 21. Абдумавлон Абдужалилов, 22. Абдул Азиз Юсупов

2018 йил, Хитой — гуруҳ босқичида мезбонлар 1:0 ҳисобида мағлуб этилди, гол муаллифи Хожиакбар Алижонов. Кейин эса Ўзбекистон чемпионликка эришди.

Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 - 1:0

Гол: Хожиакбар Алижонов 14, - 1:0.

Ўзбекистон U-23 - 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 3.Хожиакбар Алижонов, 5.Аббосжон Отахонов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (8.Жасур Яхшибоев, 66), 16.Дониёржон Нарзуллаев (22.Бобур Абдихолиқов, 90+2), 17.Достонбек Ҳамдамов (15.Ойбек Рустамов, 72), 20.Достонбек Турсунов

Огоҳлантиришлар: Ли Шуаи 18, Рустамжон Ашурматов 57, Аббосжон Отахонов 68.

2020 йил, Таиланд — Олимпиада саралаши доирасида 2:0 ҳисобида ишончли зафар.

U-23 Осиё чемпионати

"C" гуруҳи, 2-тур

Хитой - Ўзбекистон - 0:2 

12 январь 2020 йил. Сонгхла. "Тинсуланон" стадиони.

Ҳакамлар: Абдулраҳмон Ал Жассим, Толиб Салим Ал Марри, Сауд Аҳмад Ал Мақалеҳ, Ҳамис Ал Кувари (ҳаммаси Қатар)

VAR ҳакамлари: Абдулла Ал Марри (Қатар), Умар Муҳаммад Аҳмад Ҳассан Ал Али, Муҳаммад Абдулла ҲАсан Муҳаммад (иккиси БАА)

Голлар: Ислом Қобилов 45+2 пенальти, - 0:1. Нурилло Тўхтасинов 80, - 0:2.

Амалга оширилмаган пенальти: Ислом Қобилов 66 (дарвозабон).

Хитой U-23: 12.Чен Веи, 3.Хуанг Зенгю, 4.Веи Зен, 5.Зу Ченжие, 6.Хуаг Конг (21.Занг Лингфенг, 59), 7.Янг Лию, 8.Дуан Лию, 10.Ху Жингханг, 11.Чен Бинбин, 14.Зао Жиафей, 15.Фенг Босуан,

Захира: 1.Ли Гуанси, 22.Занг Ян, 2.Тонг Леи, 9.Занг Юнинг, 13.Зоу Жунчен, 16.Янг Шуаи, 17.Ли Руофан, 18.Жианг Шенглонг, 19.Тиан Хин, 20.Дилмурат Мавланяз, 23.Чен Пу.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев (18.Достон Ибрагимов, 90+2), 10.Бобир Абдихолиқов (11.Миржаҳон Мираҳмадов, 86), 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров (8.Нурилло Тўхтасинов, 76).

Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев.

Огоҳлантиришлар: Илҳом Алижонов 23

Бу рақамлар қоғозда психологик устунликни таъминлаётгандек. Бироқ ҳозирги Хитой жамоаси олдингиларидан фарқ қилади — улар натижа учун ўйнайди, томошабин учун эмас.

Ўзбекистон U-23 жамоаси гуруҳдаги ўйинларда ташаббус, босим ва тезкорлик билан ажралиб турди. Аммо ҳимояда “темир девор” қурган рақибга қарши бу устунлик қандай ишлайди? Сабр, стандартлар ва индивидуал маҳорат ҳал қилувчи омилга айланиши турган гап.

Қоғозда устунмиз. Тарих ҳам биз тарафда. Энди эса бу устунликни майдонда исботлаш қолди.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

+2   
17 янв 12:56:32
Komilov Muxammad Omar
Иншооллоҳ 3-0 ютамиз.... Болларга ишонамиз
+2   
17 янв 12:12:26
Otabek Sidikov
Бизнинг хужумчилар мустахкам деб каралаетган химояни ериб ташлашади иншоллох.Хитой уйнаган гурухнинг барча уйинларини курдим ва шуни айтаманки бизнинг жамоа анча кучли хужумкор уйин курсатди .Хитойнинг гол утказмаганига сабаб ракиблар хужумчиларининг кучсиз уйнагани сабаб деб биламан.Бугунги уйинда ок буриларга омад тилаб коламиз
+1   
17 янв 13:22:03
Farhod Uktamovich
Омад йигитларга, насиб килса ишончли галаба козониб ишкибозларни хурсанд килишади.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика