30 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими
28 янв 11:28
Новости
30 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими
2026 йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтади.
Кун тартибидан нималар ўрин олган?
Конгресс давомида бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган:
Ҳисобот: ЎФАнинг 2025 йилги фаолияти ва амалга оширилган ишлари сарҳисоб қилинади.
Молия: Ташкилотнинг ўтган йилги молиявий ҳисоботи тақдим этилади.
Режалар: Келгуси йил учун мўлжалланган устувор вазифалар ва режалар белгилаб олинади.
Йилнинг энг яхшилари аниқланади
Шунингдек, Конгресс доирасида кўпчилик интизорлик билан кутадиган “Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш” маросими ҳам ўтказилади. Унда якунига етган мавсумнинг энг сара футболчилари, мураббийлари ва бошқа номинация ғолиблари тақдирланади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии