Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"
28 янв 13:48
Новости
Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"
"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "қизиллар"нинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида гапирар экан, жамоанинг Премьер-лига талабларига жавоб бермаётганини таъкидлади.
"Мени "Ливерпуль"нинг ЕЧЛдаги иштироки эмас, балки АПЛдаги ҳолати кўпроқ ташвишга соляпти. Премьер-лигадаги асосий учта тўсиқ — бу стандарт вазиятлар, тўпни аутдан узоққа ташлаш ва қарши ҳужумлардир. "Ливерпуль" эса бу факторларга ва рақибларнинг "паст блок" (зич ҳимоя) бўлиб ўйнашига қарши ҳеч нарса қила олмаяпти.
Биз АПЛ учун мос бўлмаган жамоани кўряпмиз. Еврокубокларда аутлар ёки стандартлар АПЛдагидек катта аҳамиятга эгами? Йўқ. У ерда ҳеч ким зич ҳимояга ётиб олмайди, бу эса "Ливерпуль"га қўл келади.
Улар "Реал Мадрид"ни ютиши, сафарда "Интер" ёки "Марсель"ни мағлуб этиб, плей-оффга чиқиши мумкин. Аммо мен бу жамоани Премьер-лигага тайёр деб ҳисобламайман", — деди Каррагер "Sky Sports" эфирида.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии