Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!
28 янв 12:51
Новости
Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!
Италия Кубогининг 1/8 финал босқичи ўз якунига етди.
Сўнгги йўлланма учун кечган баҳсда "Комо" ўз майдонида "Фиорентина"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, кучли саккизликни тўлдириб берди.
Шу тариқа, мусобақанинг чорак финалида қуйидаги жуфтликлар баҳс олиб борадиган бўлишди:
"Интер" — "Торино"
"Аталанта" — "Ювентус"
"Болонья" — "Лацио"
"Наполи" — "Комо"
Чорак финал учрашувлари февраль ойининг биринчи ярмида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Италия Кубогининг амалдаги ғолиби "Болонья" жамоаси ҳисобланади. Улар ўтган йили финалда "Милан"ни (1:0) мағлуб этишган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии