Эрон Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Истиқлол" ва "Трактор" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади
18 янв 20:20
Новости
Эрон Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Истиқлол" ва "Трактор" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади
Эрон Про лигаси 16-тур доирасидаги "Истиқлол" — "Трактор" ўйини бўлиб ўтди.
Мезбонлар сафида ҳимоячи Рустам Ашурматов 78-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди, ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов эса қайдномага киритилмади. Меҳмонлар сафида ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков майдонда тўлиқ ҳаракатланди.
Баҳс нурсиз дуранг билан якунланди.
"Истиқлол" Эрон чемпионатида 16-турдан сўнг 26 очко билан учинчи ўринда, "Трактор" эса 24 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии