Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзод
18 янв 14:50
Новости
Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзод
Италиялик Энцо Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзодлар рўйхатида бор.
Мадридликлар учун энг маъқул вариант Зинедин Зидан бўлиб қолмоқда. Аммо, унинг "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес билан муносабатлари аввалгидек мустаҳкам эмас. Бундан ташқари, Зидан катта эҳтимол билан ЖЧ-2026дан кейин Франция терма жамоасини бошқаради.
Маресканинг сўнгги иш жойи 2026 йил январь ойи бошида тарк этган "Челси" эди. Жамоа мутахассис қўл остида Конференциялар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Мареска бунгача "Лестер Сити”, "Парма" клубларини бошқарган, "Манчестер Сити”, "Вест Хэм”, "Севилья" ва "Асколи" клубларида ёрдамчи сифатида ишлаган.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии