"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи
13 мар 10:40
Новости
"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи
Мадриднинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга учун ёзда таклифларни кўриб чиқади.
Бу ҳақда Madrid Xtra журналист Маттео Мореттога таяниб хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, "қироллик клуби" томонидан ўйинчи учун бошланғич нарх 50 миллион евро этиб белгиланган.
Камавинга "қироллик клуби"да 2021 йил ёзидан бери ўйнайди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 31 та ўйинда иштирок этиб, 2 гол ва 1 голли узатма қайд этди. Ўйинчи билан шартнома 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 50 миллион еврони ташкил этади
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии