U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
17 янв 19:17
Новости
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
U-23 Осиё Кубоги. Чорак финал.
Жидда. "Шахзода Абдуллах Ал Файсал Спорт Сити" стадиони.
Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 0:0 (пенальтила серияси 2:4)
Ҳакамлар: Аммар Иброҳим Маҳфуд (Баҳрайн), Моҳаммед Жафар Салман (Баҳрайн), Нассер Салим Амбусаиди (Ўмон), Қасим Матар Ал Ҳатми (Ўмон)
ВАР: Ҳамис Ал Марри (Қатар)
АВАР: Ким Воосунг (Жанубий Корея)
Ўзбекистон U-23: 21. Самандар Муратбаев, 2. Саидхон Хамидов, 4. Ғиёсжон Ризакулов, 6. Равшан Хайруллаев, 7. Сардор Баҳромов, 9. Саидумархон Саиднуруллаев, 11. Асилбек Жумаев, 14. Азизбек Тўлқинбеков (10. Рустам Фомин, 86), 16. Беҳруз Каримов, 17. Амирбек Саидов (23. Абдуғафур Ҳайдаров,114) 20. Дилшод Абдуллаев
Захира: 1. Максим Муркаев, 3. Дилшод Муртазаев, 5. Озодбек Эргашов, 8. Муҳаммадали Рейимов, 12. Умар Рустамов, 13. Ислом Анваров, 15. Мейирбек Режабалиев, 18. Шохжахон Ёрқинбоев, 19. Муҳаммад-Бобур Каримов,
Хитой U-23: 16. Ли Хао, 2. Ху Хетао, 3. Хе Йиран ( 5. Лиу Хаофан, 90+4), 4. Вумитижианг Юсупу, 6. Ху Бин (21. Бао Шенгхин,79), 8. Муталифу Йимингкари (13. Ванг Бахао,66), 9. Баихеламу Абудували (7. Хианг Юванг, 66), 10. Ванг Юдонг (11. Куаи Живен, 99), 15. Пенг Хиао, 20. Ли Зенхуан (14. Янг Хаою,66), 23. Янг Алекс
Захира: 1. Луан Йи,12. Хуо Шенпинг, 17. Бао Шименг, 18. Чен Зеши, 19. Занг Аихуи, 22. Мао Веиже
Огоҳлантириш: Сардор Баҳромов (Ўзбекистон) 44, Ху Бин (Хитой) 49, Ванг Юдонг (Хитой) 51, Янг Хаою (Хитой) 79
ЯНГИЛАШ
Пенальтилар сериясида 2:4 ҳисобида мағлуб бўлдик.
120. Пенальтилар сериясини кўрамиз.
120. Бир дақиқа қўшиб берилди.
119. ЗАРБААА. Баҳромовнинг зарбаси кучли аммо ноаниқ чиқди. Аниқ борганидами
114. ЎЗГАРИШ. Амирбек Саидов ўрнига Абдуғафур Ҳайдаров тушди.
112. Ўйинда темп юқори эмас. Икки жамоа футболчилари ҳам чарчаб қолган.
Иккинчи экстра-тайм бошланди.
105+1. Илк овертайм якунланди.
105. Биринчи экстра-таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
100. Узатмалар самара бермаяпти.
95. Хитой барча ўзгаришлардан фойдаланди.
90. Дастлабки экстра-таймлар бошланди.
Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Навбат экстра-таймларга.
90+4. Хитой бош мураббий Антонио Пучга сариқ карточка кўрсатилди.
90+3. ЗАРБАА. Стандарт вазиятдан сўнг зарбани хитойлик посбон қайтарди, қайтган тўпни дарвозага йўллайдиган одам топилмади.
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
89. ЗАРБААА. Фоминнинг зарбаси ноаниқ кетди.
86. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Азизбек Тўлқинбеков ўрнига Рустам Фомин тушди.
79. ОГОҲЛАНТИРИШ. Янг Хаою, Хитой
75. Устунлик терма жамоамизда.
67. ҚАНДАААЙ ВАЗИЯЯЯТ? Рақиб жарима майдончаси ичида қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Тўлқинбеков алдаб кириб узатма амалга оширди. Узатмага жамоадоши етиб келмади. Ҳимоячи ҳам қаршилик кўрсатди.
63. ЗАРБАА. Хайруллаевдан зарба, хитойлик дарвозабондан сейв.
61. ЗАРБАА. Саидумархон Саиднуруллаев зарба берди. Ноаниқ.
60. ЗАРБАА. Яна Амирбек Саидов жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Хавфли лекин ноаниқ.
57. ЗАРБАА. Амирбек Саидовнинг зарбаси дарвозага бормади.
51. ОГОҲЛАНТИРИШ. Хитой U-23, Ванг Юдонг
49. ОГОҲЛАНТИРИШ. Хитой U-23 терма жамоаси сардори Ху Бин Баҳромовни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
44. ОГОҲЛАНТИРИШ. Сардор Баҳромов огоҳлантирилди.
43. ЗАРБАААА. Баҳромовдан суперзарба. Хитойлик посбондан қойилмақом сейв.
36. ЗАРБА. Хайруллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди.
31. Ҳакам сув ичиб олиш учун бир дақиқа танаффус берди.
26. Рақиб дарвозасига 4 та аниқ зарба йўлладик. Аммо гол бўлгани йўқ.
21. ЗАРБААА. Жумаев бу сафар жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
20. ЗАРБАААА. Асилбек Жумаевнинг кучли зарбасини хитойлик посбон қайтарди. Мураккаб зарба эди.
14. Ўзбекистон терма жамоаси тўпни ўзида яхши назорат қилмоқда.
11. Хитойлик футболчи Беҳруз Каримовга нисбатан ўта қўпол ўйнади.
7. ЗАРБААА. Азизбек Тўлқинбековнинг зарбаси тўсинга тегди.
2. Илк дақиқалардан устунлик вакилларимиз томонида.
- Ўйин бошланди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Икки давлат мадҳиялари янгради.
- Ўйин бошланишига барча нарса шай ҳолатда.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии
К.. Тига тиқди тренер.
Мурабиймисан ёки тункамисан
O'zi-ch, bir marta chempion bo'ldimi, karnay- surnay bilan termadan kuzatvorish kerak ekan lyuboy trenerni, o'sha trenerdan avliyo yasamasdan