"Челси" Контени "Интер"га қўйиб юбормаслик учун янги битим таклиф қилади
02 мар 2017 12:15
Новости
"Челси" Контени "Интер"га қўйиб юбормаслик учун янги битим таклиф қилади
"Челси" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Антонио Контега шартлари яхшиланган янги битим таклиф қилиши мумкин.
Лондон клубидагилар шу йўл билан италиялик мутахассисни клубда сақлаб қолмоқчи.
Ҳозирги келишув шартларига кўра , Конте "Челси"да йилига 6,5 млн. фунт (7,5 млн. евро) ишлаб топади. Битим 2018 йилда якунига етади.
Олдинроқ Конте келаси мавсум "Интер"ни бошқаришга рози бўлгани эълон қилинган эди. Италия клубининг хитойлик эгалари мутахассисга йилига 15 млн. евро таклиф қилишди.
Комментарии