Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"
19 сен 2025 15:15
Новости
Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"
"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте журналистларга Чемпионлар Лигаси умумий босқичида "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди (0:2).
Конте BBC'га берган интервьюсида "Сити"га қарши ўйнаш шундоқ ҳам қийинлиги ва уларга қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқлигини айтди. Мутахассис жамоаси ҳимояда яхши ўйнагани, аммо гол ўтказиб юборилган ҳолатларда яхшироқ ўйнаш мумкин бўлганини таъкидлади.
"Бироқ мен футболчиларимга эътироз билдиришни хоҳламайман. Улар катта фидойилик ва қатъият кўрсатишди, аммо бундай рақибга қарши бу етарли бўлиб чиқмади", – дея қўшимча қилди Конте.
Эслатиб ўтамиз, "Наполи" жамоаси "Манчестер Сити"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Неаполликлар ҳимоячиси Жованни Ди Лоренцо 21-дақиқада тўғридан-тўғри қизил карточка олди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии