Буркина-Фасо терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин учун таркибини маълум қилди
17 авг 2016 21:05
Новости
Буркина-Фасо терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин учун таркибини маълум қилди
Буркина-Фасо Тошкентдаги ўйинга 22 нафар футболчи билан ташриф буюради. Таркиб маҳаллий чемпионатда иштирок этадиган клублар вакилларидан ташкил этилган.
Қуйида Буркина-Фасонинг Ўзбекистонга қарши ўйин учун ташриф буюрадиган футболчилари рўйхатини келтириб ўтамиз.
Дарвозабонлар: Айме Зонго (ЮСО), Боубакар Конате (ЮСКО)
Ҳимоячилар: Якуба Кулибали (РСБ), Исмоил Ҳамед Савадого (“Сантос”), Тапсоба Сулаймони (ЮСО), Исмоил Загре (“Козаф”), Коанда Сулаймоний (ЭФО), Фусейни Беао (РСБ), Арманд Исмоил Оуэдраго (ЮСО), Ҳерман Каяде (“Козаф”).
Ярим ҳимоячилар: Эдмонд Файсал Тапсоба (“Салитас”), Багбема Юсуф Барро (“Салитас”), Саканде Сулаймоний (“Козаф”), Исмоил Лингани (“Козаф”), Сомайла Диао (“Сантос”), Сибири Арнауд Санао (“Ажеб”), Амаду Туре (“Ажеб”).
Ҳужумчилар: Стефан Банде (ЮСО), Ҳассими Барри (Юсо), Раззоқ Бенин (ЮСКО), Абдулкарим Багуин (“Межестик”), Иброҳим Гуигама (ЮСО).
Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ушбу ўйинга таклиф қилган футболчилари рўйхатини эълон қилган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Буркина-Фасо ўртоқлик учрашуви 24 август куни, “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 20:00да бошланади.
Комментарии