UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  8 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2

Шохруз Норхонов терма жамоага чақирилди Янгиликлар

Шохруз Норхонов терма жамоага чақирилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян 24 август куни Буркина-Фасо миллий терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинига чақирилган футболчилар номини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи илк турида Сурияга қарши ўйиндан олдин ўтказадиган сўнгги ўртоқлик ўйини ҳисобланади. Айнан Буркина-Фасога қарши ўйиндан сўнг миллий терма жамоа бош мураббийи Сурияга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар номини эълон қилади.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Буркина-Фасога қарши ўйин олдидан 20 август куни Тошкентга йиғинга киришади ва Бабаян мазкур йиғинга жами 24 нафар футболчини жалб этган. Мазкур ўртоқлик учрашуви учун хорижда тўп сураётган бир қатор легионер футболчилар ҳам чақирилган. Фақатгина, Одил Аҳмедов (“Краснодар”), Виталий Денисов (“Локомотив”, Москва), Сардор Рашидов (“Ал Жаиш”, Қатар) ҳамда Санжар Турсунов (“Ум Салал”, Қатар) каби футболчилар мазкур йиғинда иштирок эта олишмайди.

Эслатиб ўтамиз, Буркина-Фасога қарши ўртоқлик учрашуви 24 август куни Пахтакор стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00да бошланади.

Буркина-Фасо терма жамоасига қарши ўйинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:

Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Александр Лобанов (“Пахтакор”)
Элдорбек Суюнов (“Насаф”)

Ҳимоячилар:

Станислав Андреев (“Пахтакор”)
Александар Мерзляков (“Бухоро”)
Анзур Исмоилов (“Чанчун Ятай”, Хитой)
Руслан Мельзиддинов (“Бухоро”)
Егор Кримец (“Бейжинг Гуоан”, Хитой)
Азим Аҳмедов (“Пахтакор”)
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”)

Ярим ҳимоячилар:

Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”)
Азиз Ҳайдаров (“Аш Шабоб”, БАА)
Саламат Қутибоев (“Бухоро”)
Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”)
Отабек Шукуров (“Бунёдкор”)
Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”)
Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”)
Жамшид Искандеров (“Пахтакор”)
Шохруз Норхонов (“Обод”)
Сервер Жепаров (“Локомотив”)

Ҳужумчилар:

Игорь Сергеев (“Бейжинг Гуоан”, Хитой)
Зоҳид Абдуллаев (“Металлург”).

Рейтинг: -63   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика