Асрор Алиқулов: "Ҳакам қўшиб берган дақиқалар тўхталишларга кетган вақтдан камроқ бўлди"
16 мая 20:36
Новости
Асрор Алиқулов: "Ҳакам қўшиб берган дақиқалар тўхталишларга кетган вақтдан камроқ бўлди"
Про лига 8-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Машъал" учрашуви (3:2)дан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.
"Бугун шиддатли ва мухлисларбоп ўйин гувоҳига айландик. Тўп назоратини ўз қўлимизга олиб, ҳақиқий футбол намойиш этишга ҳаракат қилдик. Бироқ стандартлар рақибнинг асосий қуроли эди ва бунинг оқибатида жазоландик. Бунга тайёргарлик кўргандик, аммо чора топа олмадик. Ўйинни ўз томонимизга оғдиришга ҳаракат қилдик. "Қўқон-1912" футболчилари вақт чўзди. Ҳакам қўшиб берган дақиқалар тўхталишларга кетган вақтдан камроқ бўлди. Мағлубиятга қарамасдан, шогирдларимга миннатдорчилик билдираман", — деди "Машъал" устози.
Комментарии