Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди
11 дек 2025 19:38
Новости
Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди
"Динамо" матбуот хизмати ярим ҳимоячи Санжар Қодирқулов билан шартнома узайтирилганлигини маълум қилди.
"Динамо" ПФК шартномаси якунига етаётган бир қатор ўйинчилар билан келишувни узайтиришда давом этмоқда.
Жамоамизнинг етакчи яримҳимоячиларидан бири Санжар Қодирқулов билан ҳам амалдаги келишув 2026 йил охиригача узайтирилганини мамнуният билан маълум қиламиз. Санжар мавсум давомида ҳимоя ҳамда яримҳимоядаги ўйинлари ва муҳим голлари билан жамоамизнинг ғалабаларига катта ҳисса қўшди.
Ишонамизки, келаси мавсумда ҳам Қодирқулов ўз маҳорати, тажрибаси ва меҳнаткашлиги билан «Динамо»нинг муваффақиятларида муносиб ҳисса қўшади", - дейилади клуб баёнотида.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии