"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда
11 дек 2025 18:29
Новости
"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда
"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" ҳимоячиси Мурильони сотиб олмоқчи.
Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берди.

Манбага кўра, Англия клуби 23 ёшли бразилиялик футболчи учун рекорд даражадаги 68 миллион евролик трансфер нархини талаб қилиши мумкин.
Мурильо 2025/26 йилги мавсум 13 ўйинда 1 та гол урди. У 2023 йилнинг августидан бери "Ноттингем Форест"да ўйнайди. 2025 йил январь ойида унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача узайтирилди.
2025 йил март ойида Мурильо Бразилия терма жамоаси сафида дебют қилди. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди
ЕЧЛ. "Будё Глимт" ўз уйида "Манчестер Сити"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди
Комментарии