RU

Последние новости

15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  0 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  0 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  7 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  8 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   10 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  7 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  1 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  7

“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар Новости

“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар

Футбол фақат голлар ва очколар рақобати эмас. У аввало интизом, ҳалоллик, спорт тамойиллари ва майдондаги маданият билан ўлчанади.

2025 йилги Ўзбекистон Суперлигаси мавсуми айнан шу жиҳатдан бир жамоани алоҳида ажратиб кўрсатди. Гап Муборакнинг “Машъал” жамоаси ҳақида кетмоқда.

Мавсум давомида турли қийинчиликлар, бегона майдонлар, кучли рақиблар ва турли босимларга қарамасдан, “Машъал” футболга хос энг муҳим қадриятларни сақлаб қолди. Шу боисдан ҳам “Fair-play” мукофотига энг муносиб номзод айнан шу жамоа эканига сабаблар етарлича.

Қизил карточкасиз ўтган бутун мавсум

Мавсумнинг энг қизиқ ва аҳамиятли статистикаларидан бири шуки, “Машъал” Суперлигада қизил карточка олмаган ягона клуб бўлди. 30 турлик марафон давомида муборакликлар футболчилари бор-йўғи 51 марта сариқ карточка билан жазоланди, холос.

Бу шунчаки рақам эмас. Бу – майдондаги интизом, ўзини тута билиш, эҳтиросни назорат қилиш ва ҳакам қарорларига ҳурмат намунасидир. Қизиғи, бундай натижа ўтган йили Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси томонидан қайд этилганди. Демак, “Машъал” ушбу ижобий анъанани муносиб давом эттирди. Нима учун мазкур клуб “Fair-play”ни олиши керак деган саволга биринчи жавоб шу эди.

Спорт принциплари устувор қўйилди

Бу йил Суперлигада Қашқадарё вилоятидан учта жамоа иштирок этди. Охирги бор бундай ҳолат 2017 йилда кузатилган. Оддий қилиб айтганда, бир ҳудуд жамоалари ўртасидаги ўйинларда баъзан яширин  “ҳурмат” сезилиб қолади.

Бироқ “Машъал” бу қоидани синдирди. Чемпионлик учун курашаётган “Насаф”га қарши баҳсда муборакликлар майдонда ҳақиқий жанг таклиф қилишди. Ҳеч қандай ташқи омил, турнир жадвали ёки қўшнилик муносабатлари таъсир этмади. Якунда “Машъал”нинг ғалабаси нафақат турнир жадвали тақдирига таъсир қилди, балки Суперлигада спорт принциплари ҳали ҳам мавжуд эканини исботлади.

Ўз уйисиз ҳам яхши мавсум

2025 йилги Суперлигада фақат икки жамоа – “Пахтакор” ва “Машъал” ўз стадионида ўйнай олмади. Агар “Пахтакор” учун “Жар” майдони аввалдан таниш бўлса, “Машъал” учун вазият анча оғир кечди.

Муборакликлар рақибларини Олмалиқ, Ғузор ва ҳатто Қаршида қабул қилишга мажбур бўлди. Бундан ташқари, “Сўғдиёна” билан икки бор Жиззахда, “Сурхон” билан эса икки марта Термизда номинал мезбон сифатида майдонга тушди. Бу эса қўшимча сафарлар, харажатлар ва жисмоний чарчоқ дегани. Шунга қарамай, жамоа интизомдан чекинмади.

Барқарор тизим ва ёшлар натижаси

“Машъал”нинг “Fair-play”га лойиқ эканини кўрсатувчи яна бир муҳим жиҳат – клуб тизимининг барқарор ишлаётгани. Асосий жамоа Про лигадан чиқиб, Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолди. Ўринбосарлар жамоаси мусобақани ўрта ўринларда якунлади.

Энг муҳими, U-19 жамоаси бронза медалларини қўлга киритди. Улар учинчи ўрин учун баҳсда амалдаги финалчи “Бунёдкор”ни Тошкентда мағлуб этди. Бу эса “Машъал” нафақат бугунни, балки эртанги кунни ҳам ўйлаётганини кўрсатади.

Футболда айрим қадриятлар борки, улар вақт ўтиши билан ҳам ўз қимматини йўқотмайди. Интизом, ҳалол ўйин, рақибга ҳурмат ва спорт принципларига содиқлик – шулар жумласидан.

2025 йилги Суперлигада айнан шу жиҳатлар “Машъал” тимсолида ёрқин намоён бўлди. Шу боисдан ҳам бир фикр ўз-ўзидан туғилади:

“Fair-play” мукофоти “Машъал”га берилса, у тўлиқ адолатли қарор бўлади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика