RU

Последние новости

22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  18 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  226 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  14 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  52 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  6

Алиқулов: "Ғалаба бизни Суперлигага яқинлаштирди" Новости

Алиқулов: "Ғалаба бизни Суперлигага яқинлаштирди"

Про-лиганинг 24-тури доирасида "Олимпик MobiUz"га қарши ўйиндан кейин "Машъал" устози Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.

Машъал

Анвар Муродов - 14', Нуржахон Музаффаров - 79', Шахбоз Жураев - 81'

Про лига. Тур 24

23/10/2024, 16:00

1
:
3
Завершен

Олимпик-MobiUz

Нурлан Ибраимов - 5'

45'
90'
14'  Анвар Муродов
79'  Нуржахон Музаффаров
81'  Шахбоз Жураев
81'  Ислом Баратов
5'  Нурлан Ибраимов
5'  Мурод Комилов

Ўйин ҳақида

- Ўйин бошида киришиб кетишга қийналдик. "Олимпик MobiUz" тезкор жамоа, майдонда бош кўтаргани вақт бермайди, прессингда ўйнайди ва қарши ҳужумларга зўр чиқиб кетишади. Уларнинг тўп билан муомаласи, футболчиларнинг бир-бирини тушуниши, агарда уларни сал бўш қўйсангиз Про-лиганинг исталган жамоасига муаммолар келтириши мумкин. Бугун рақиб бизни жазолаши мумкин эди. Бу жамоа тез ўйнашга, босим уюштиришга ҳаракат қилади ва шу боисдан ўйин якунига келганда чарчоқ ва бўш ҳудудлар пайдо бўлади. Олдинги ўйинда ҳам шундан фойдалангандик. Бугун ҳам ҳужумларнинг кўп қисмини қанотлардан уюштирдик. Бугунги ғалаба бизни Суперлигага яқинлаштирди. Футболчилардан мавсум якунига қадар чиройли ўйин кўрсатишини ва тезроқ Суперлига йўлланмасини қўлга киритишни сўраяпмиз.

- Йигитлар ўзларини рақибдан кучли деб ҳисоблагани учун гол ўтказиб юбордими?

- Ўзимиз ҳужум бошлашда хатога йўл қўйиб, гол ўтказдик. Голдан кейин ўзимизни йиғиштириб олдик дея олмайман. Чунки "Олимпик MobiUz" голдан кейин ҳам босим уюштиришга ҳаракат қилди. Биз ҳужумга ўтишга интилдик ва бир ҳужумни голга айлантирдик. Иккинчи бўлимда тезлик қўшдик. Рақиб тез ўйнашга ҳаракат қилиб, тўпни йўқотганида фол ишлатишни бошлади. Бугун бўш ҳудуддан, стандарт вазиятдан ва тезлик орқали гол урдик. Ушбу ғалаба билан жамоани, раҳбариятни ва барчани табриклаб қоламан.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика