RU

Последние новости

18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  0 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  6 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  2 17:18"Барселона" ҳимоячисини МЮга сотишга тайёр  9 16:55Эрон – Ўзбекистон учрашувига ўмонлик ҳакамлар тайинланди  6 16:35Гвардиола Ҳоланднинг жароҳати ҳақида нималар деди?  6 16:12Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Доҳада "Aspire" академиясига қарши назорат баҳсларида қатнашади  1 15:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланади?  0 15:32УEФА президенти: "Албатта, Родри "Олтин тўп"га лойиқ эди"  63 15:10"Машъал" 2 нафар тажрибали футболчи билан шартнома тузди  0 14:51"Сурхон" "ФарДУ"га имкониятни бой берди  1 14:35"Контега қарши битта ўйин бир йиллик тажрибага тенг"  0 14:08Гвардиола олдида катта танлов: "Сити"да қолиш ёки янги чақирувни қабул қилиш  33 13:39"Челси" "Барселона" аъзоси учун 30 млн евро тўлашга тайёр  3 13:12Ўзбекистон U-20 терма жамоаси устози: "Пенальтилардан фойдаланишни кўп маротаба машқ қилгандик"  41

Александр Хомяков: «Бу ўйиндан ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқарамиз» Новости

Александр Хомяков: «Бу ўйиндан ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқарамиз»

ПРО-Лиганинг 1-туридан ўрин олган «Андижон» - «Машъал» (2:0) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 - “Андижон” жамоасини қўлга киритган ғалабаси билан табриклайман. Улар бугун ўзларига ишонган ҳолда ўйнашди. Биринчи бўлимда футболчиларимнинг кўрсатган ўйинини биз ўйлагандек эмасди. Барибир бу биринчи лига бўлгани учун ҳам йигитларга таъсир кўрсатмасдан қолмайди. “Машъал” биринчи лигага тушириб юборилганидан кейин кўпчилик бизни Суперлигага қайтиш учун биринчи рақамли даъвогар деб ҳисоблашяпти. Лекин кўриб турибмизки, бу ерда осон рақиблар йўқ. Бундан ташқари, майдоннинг ҳолати ҳам бизга бироз халақит қилди. Тўғри, майдон чимининг сифати ёмон эмас. Бироқ бундай ҳолатда бошқача футбол кўрсатиш мумкин бўлади. “Андижон” жамоаси ўзимиз йўл қўйган хатолардан фойдаланиб қолди. 

Масалан, биринчи голни стандарт вазиятдан кейин киритишди. Афсуски, рақиб ўйинчисини бўш қолдиришди. Иккинчи голда эса ҳимоячиларимиз рақибга қаршилик кўрсата олмадилар. Лекин андижонликларда голга тортадиган вазиятлар кўп бўлгани йўқ. Тўғри, менинг жамоамда ҳам имкониятлар етарлича бўлди дея олмайман. Бундай шароитда тўпни фақат олдинга тепиш орқали ўйнаш мумкин. Албатта, бу ўйиндан ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқарамиз.  

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика